Афғонистон президентлигига номзад: сайлов натижаси демократияга зиддир
(last modified Mon, 23 Dec 2019 11:56:56 GMT )
декабр 23, 2019 16:56 Asia/Tashkent
  • Афғонистон
    Афғонистон "Адолат ва хавфсизлик" сайлов штабининг раиси Раҳматуллоҳ Небил

Афғонистон "Адолат ва хавфсизлик" сайлов штабининг раиси президентлик сайловларининг эълон қилинган натижасига муносабат билдириб, уни демократияга зиддир,- деб билди.

Раҳматуллоҳ Небил Афғонистон президентлигининг дастлабки натижаларини халқчилик ва демократияга қарши тунтариш ҳисобланади ва "адолат ва хавфсизлик" сайлов штаби бу натижани қабул қилмайди,-деб айтди.

Раҳматуллоҳ Небил Афғонистон сайлов комиссияси ҳуқуқ доиралари ва бетарафликка аҳамият қаратмасдан дастлабки натижаларни тарафкашлик нуқтаи назаридан эълон қилди,-деб қўшимча қилди. 

Афғонистон президентлиги сайловларининг дастлабки натижаларига салбий аксиламал кўрсатиш ва 2014 йилги олдинги сайловга хилоф тарзда унинг натижасини қабул қилмасликни таъкидлаш фақат бир рақибга тегишли бўлиб қолгани йўқ.

Афғонистон президентлиги сайловида эълон қилинган дастлабки натижаларига уч нафар номзад, шу жумладан "ҳамжиҳатлик ва барқарорлик" гуруҳининг раҳбари Абдуллоҳ Абдуллоҳ, "Адолат ва хавфсизлик" гуруҳининг раҳбари Раҳматуллоҳ Небил ва Гулбиддин Ҳикматёр жиддий эътироз қилишди ва бу натижани сайловни сохталаш ва демократияга қарши тўнтариш деб билишди.

Афғонистон президентлигининг олдинги даврида Муҳаммад Ашраф Ғанийнинг жиддий рақиби ва эътирозчи номзади фақат Абдуллоҳ Абдуллоҳ эди. Аммо бу йилги сайловда унга қўшимча Небил ва Ҳикматёр ҳам жиддий эътироз қилишмоқда. Бу номзадларнинг сайлов шикоятларини текширувчи комиссияга қуйилган асосий талаблари сайлов жараёнида қуйилган хатоларни сиёсий босимларга эътибор бермасдан аниқ ва шаффоф кўриб чиқишдан иборат. 

Афғонистон президентлиги сайловлари натижасига эътироз қилаётган уч нафар номзаднинг нуқтаи назарига кўра, нобиометрик овозларни ҳисобга олиш, тўғри овозни нотўғри овоздан ажратиб олмаслик сайловнинг соғлом ўтишига зарар етказган ва эълон қилинган натижалар ҳақиқий овозлар инъикосига айланмаслиги сабабига айланган.

Фақат биометрик системасида қайд этилган овозларни назарга олиб, сайлов шикоятларини кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг позициясини эътиборга олиб, сайлов натижаларига эътироз қилган номзадлар мазкур комиссия берган ўз ваъдасига қараб амал қилиши, сайлов бўйича шикоятларни кўриб чиқиб, нобиометрик 300-та овозни  бекор қилиш билан якуний натижаларни эълон қилишига умид қилишмоқда.

Бу йилги президентлик сайловнинг 2014 йилги сайлов билан фарқи шундаки, 2019 йилда сайловлардаги ихтилофларни ҳал этиш учун миллий ваҳдат давлатини иккинчи маротаба ташкил этиш  амалдўа татбиқ этиб бўлмайдиган моделдир. Чунки сайловнинг бу давридаги уч нафар эътироз қилган номзад сайловда ғалаба қозониш имконига эга эканликлари ва эълон қилинган натижа асосида давлатда кам жойни касб этишга ҳозир эмасликларини баён этишмоқда

Абдуллоҳ миллий ваҳдат давлатини ташкил этиш ва натижаларига тегишли бўлган 2014 йилги сайлов шароити рўй бермайди,-деб эълон қилди.

Бинобарин шундай савол вужудга келадиким, миллий ваҳдат давлатидек давлатда иштирок этиш  моделини инкор этишни эътиборга олган ҳолда, сайлов муассасалари қандай қилиб эътироз қилган номзадлар, уларнинг ҳомийлари ва халқни эълон қилинган натижалларни қабул қилишга даъват эта олади?