декабр 26, 2019 15:30 Asia/Tashkent
  • Эрон, Россия ва Хитой уч томонлама ҳарбий тактик машғулотлар ўтказади

Уммон денгизи ва Ҳинд океани шимолида халқаро тижорат хавфсизлигини кенгайтириш ва уни мустаҳкамлаш доирасида Эрон, Россия ва Хитой ўртасида биринчи учтомонлама ҳарбий қўшма машқлар ўтказилади.

Эрон қуролли кучларининг етакчи наттоғи Генерал Абулфазл Шикорчи чоршанба куни Эрон, Россия ва Хитой ўртасида ўтказиладиган ҳарбий қўшма машқлар катта ҳамиятга эга эканлигини баён этиш зимнида, Уммон денгизи ва Ҳинд океани жаҳон тижорати учун муҳим минтақа ҳисобланади ва ушбу минтақаларда кўп мамлакатлар фаолият олиб боришади. Шунинг учун ушбу минтақада хавфсизлик барқарор бўлиши ҳаётий ва муҳим масала саналади,-деб таъкидлади.

Эрон доим денгиз хавфсизлигига аҳамият қаратган ва Эрон армияси денгиз кучлари гуруҳлари ана шу доирада денгизнинг турли минтақаларида тасирчан ҳузур топишади. Денгиз қароқчилари ва терроризм билан қарши кураш олиб бориш халқаро сувларга жўнатилган Эрон армияси денгиз кучларининг асосий маъмуриятлари саналадиким, халқаро сув йўллари орқали халқаро тижорат учун денгиз хавфсизлигини барқарор этишда муҳим рой уйнайди.

Денгиз халқаро тижоратининг муҳим минтақаларидан бири бу Уммон денгизи ва Ҳинд океанининг шимоли ҳисобланади. Бу минтақада хавфсизлик ҳукмрон бўлиши барча мамлакатларнинг диққат-эътиборида бўлиб келган. Ана шу доирада Эрон, Россия ва Хитой келаси икки кундан кейин "денгизда кўмак бериш" ва "денгиз хавфсизлиги" муҳим масалада денгиз қўшма ҳарбий машқлар ўтказади.

Ҳар учала мамлакат денгиз масаласида муштарак тажрибаларга эга ва муштарак ҳарбий тактик машғулотлар ўтказиш ҳамда ушбу тажрибалар билан алмашиш Уммон денгизи ва Ҳинд океанининг стратегик шимолий минтақасидаги умумий хавфсизликни таминлашда кафолат беради.  

Энергетика ва халқаро тижоратнинг асосий манбаи сифатида стратегик Уммон денгизи ва Ҳинд океани минтақасида кемаларнинг кенг кўламда ҳаракатланиши ҳамма нарсадан олдин хавфсизликка аҳамият қаратишни таққозо этади. ана шу доирада Эрон, Россия ва Хитой ўртасида ўтказиладиган ҳарбий машқлар халқаро ва минтақа миқёсида муҳим аҳамиятга эгадир.

Муштарак ушбу ҳарбий тактик машғулотларнинг берадиган илк паёми шундан иборатки, минтақа мамлакатлари денгиз тижоратининг асосий йўлида хавфсизликни барқарор этишга вазифадордирлар ва ушбу минтақада бегона кучларнинг ҳузур топиши ушбу асосий масалада ҳеч қандай кўмак бермайди.

Эрон, Россия ва Хитой ўртасида ўтказиладиган ҳарбий машқларнинг иккинчи пайми бу сиёсий паёмдан иборат ва турли арсалар, жумладан кўмак бериш, денгиз ва ҳарбий ҳамкорликлар арсасида учта мамлакатнинг ўзаро ҳамкорликларининг нишонасидир. 

Бунга қўшимча, Россия минтақада ҳарбий ҳамкорликлар ва сиёсий арсада Эроннинг стратегик иттифоқчисидир. Хитой ҳам Эрон нефтини сотиб олувчи энг муҳим харидорлардан саналади. Натижада денгиз ҳарбий машқларни ўтказиш учун бу учта мамлакат ҳамкорлик қилиши бошқа қудратлар учун ўзига хос паёмга эга. 

Туркиянинг Анатолия ахборот агентлиги Геополитик ва халқаро алоқалар экспертларининг нақлига таяниб, Уммон денгизи ва Ҳинд океани шимолида Эрон, Россия ва Хитой ўртасида ўтказиладиган қўшма ҳарбий тактик машғулотлар ҳақида ёзган мақоласида, бу ҳарбий машқлар ҳақиқатан ҳам Америка баробарида қудратни намойиш этиш маъносидадир,-деб ёзди.

Учта мамлакат ўртасида ҳарбий машқлар ўтказиш ва Эрон, Россия ва Хитойнинг кучли қудрати жаҳон миқёсида жиддий ҳодиса ҳисобланади ва бу мамлакатлар сиёсий яхши ҳамкорликлар олиб боришларига қўшимча, ҳарбий соҳада ҳам ҳамкорликларни кенгайтиришга ҳаракат қилишмоқдаким, унинг натижаси коллектив хавфсизликни таминлашдан иборат. 

Ёрлиқ