ЙПХ ходимига жаҳл қилган ҳайдовчи ўз автомобилини ёқиб юборди (Видео)
Январ 04, 2020 10:31 Asia/Tashkent
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани марказидаги Самарқанд кўчасида жойлашган "Makro" супермаркети олдида ёнаётган Матиз автомашинаси видеоси тарқалди.
Ҳодисани тасвирга олаётган шахснинг атрофдагиларга изоҳ беришича, эгаси ўз машинасини йўл-патрул хизмати ходимларига жаҳл қилиб ёқиб юборган.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар машинанинг олов ичида қолган олд қисмини ўчириб, унинг бутунлай ёниб кетишининг олдини олган.
Ушбу ҳолат бўйича ёнғин хавфсизлиги хизматидан ҳали расмий изоҳ берилмаган.
Ёрлиқ