феврал 18, 2020 18:18 Asia/Tashkent
  • Ӯн биринчи чақириқ Эрон Исломий Кенгаш Мажлисига сайловлар (3) Эронда ӯрта ҳисобда ҳар йили бир сайлов ӯтказилади

Эрон Ислом Жумҳурияти жаҳонда энг халқчил сиёсий ва сайлов тизимига эга.

Эрон Ислом Жумҳуриятида сайлов диний халқчилликнинг асосий рукни ҳисобланади. Шу сабабли халқнинг сайловда иштироки муҳим аҳамиятга эга бӯлиб, бу тизимнинг қонунийлигини белгиловчи кӯрсаткичлардан биридир.

Инқилобдан кейинги Эроннинг асосий хусусиятларидан бири мунтазам равишда сайловларнинг ӯтказилиши ва фуқароларнинг улардаги фаол иштирокидир. Эрон Ислом Жумҳуриятида ӯрта ҳисобда ҳар йили бир сайлов ӯтказилади. Бу нарса Эрон исломий тузимида қонун устиворлиги ва ӯта халқчиллигининг инкор қилиб бӯлмас далилидир.  

Жаҳоннинг жуда кӯп сиёсий тузумларида президент, парламент аъзоларини сайлаш, партия ва сиёсий гуруҳлар фаолиятида сайлов ӯтказиш одатий ҳол ҳисобланади. Эрон Ислом Жумҳуриятида ҳам ҳар қандай сайловнинг аҳамиятмезони   унда халқ оммасининг иштироки ҳисобланади. Раҳбарлик қошидаги Экспертлар Кенгаши,  Исломий Кенгаш Мажлиси, Шаҳар ва қишлоқ Исломий Кенгаши, Президентлик сайлови каби сайловларнинг ҳар бири фуқароларнинг ӯз тақдирини ӯзи белгилаши учун шароит яратиб беради.Бу демократик жараёнда халқ мамлакатнинг турли поғонадаги раҳбарларини сайлаш ва мулозимларнинг барча сиёсий фаолиятлари устидан назорат қилиш имкониятига эга бӯлади.

Исломий Инқилобнинг Муаззам Раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари халқнинг сайловлардаги  фаол иштироки ҳар қандай сайловнинг аҳамиятини белгилаб берувчи кӯрсаткич эканлигини таъкидлаб, буюрдилар:

"Сайловда қанчалик кӯп киши қатнашса, тизим шунчалик мустаҳкамланиб, мамлакатнинг обру-эътибори шунчалик юксалади. Тузум халқчил тузум бӯлгани учун у халқнинг меҳр-муҳаббати, ҳис-туйғуси, сайлови ва орзу-истакларига таянади. Камина сайловларда фуқароларнинг фаол иштироки заруратини йиллар давомида таъкидлаб келганман".

Эрондаги сайловларнинг ӯзига хос хусусиятларидан бири унда фуқароларнинг ажиб бир завқ-шавқ ва масъулият ҳисси билан ӯта фаол қатнашишидир. Инқилобдан кейин вужудга келтирилган қийинчиликлар, тузум душманларининг қаршилиги ва одамларни сайловдан қайтариш учун заминалар вужудга келтиришга қилган сай-ҳаракатларига қарамай, сайловда қатнашиш завқ-шавқи ҳамон давом этиб келмоқда.  Одамлар сиёсий завқ-шавқ, диний ва ижтимоий бурчларига қатъий амал қилиб, сиёсий ҳушёрлик руҳи ила сайловда қатнашиб келмоқдалар.

Бу жараённинг тадрижийлиги жамиятнинг сиёсий ҳушёрлиги ҳамда халқ билан тизим ӯртасида чамбарчас боғлиқликнинг нишонасидир.

Кӯпгина мамлакатларда халқнинг сайловларда иштироки даражаси  юқори эмас. Кейинги йилларда турли сиёсий ва иқтисодий бӯҳронлар сабабли Ғарб мамлакатларида бу кӯрсаткич анчагина камайган ҳам. Мисол учун кейинги бир аср давоми Америка президенти сайловларида мамлакат аҳолисининг ярми қатнашмаган. Конгресс аъзоларини сайлаш тӯғрисидаги сайловларда ҳам фуқароларнинг атиги 30-40 фоизи қатнашиб келган. Франция парламент сайловларида ҳам халқнинг иштироки 40-60 фоиз орасида бӯлиб, айрим пайтлари ҳатто 50 фоизга ҳам етмаган.

Ваҳоланки, Эрон Ислом Жумҳуриятида ӯтган 40 йил давомида ӯтказилган барча парламент сайловларида сайловчиларнинг иштироки 51 фоиздан 71 фоизгача бӯлган.

Бу маълумотларга таважжуҳ қилган киши Эрон Ислом Жумҳуриятидаги парламент сайловларида сайловчиларнинг ӯртача  иштироки фоизи Ғарб мамлакатларидаги парламент сайловларидаги сайловчилар иштироки ӯртача фоизидан анча юқори эканлигига амин бӯлади.

 

Эрон Исломий Кенгаш Мажлисига сайлов ӯтказиш тартиби