Россия АҚШ-ни Европа ва Осиёда ракеталарни жойлаштириш ҳақида огоҳлантирмоқда
(last modified Wed, 19 Feb 2020 12:25:32 GMT )
феврал 19, 2020 17:25 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШ-ни Европа ва Осиёда ракеталарни жойлаштириш ҳақида огоҳлантирмоқда

Американинг жанжалли президенти Дональд Трамп халқаро шартномалар, шу жумладан хавфсизлик ва қурол-яроқ шартномаларидан чиқишни ишчи ўз дастурига киритган.

 Трамп давлати 2019 йили 2 августда биртомонлама равишда INF номли ядровий кучлар келишувидан чиқди ва эндиликда ушбу келишувнинг доирасида ман этилган ракеталарни синовдан ўтказмоқда.  Бу масала эса қурол-яроқларни назорат қилиш шартномасининг бошқа томони сифатида Россияни хавотирланиши сабабига айланган.

Вашингтоннинг гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракатлари ҳақида Москва расмийларининг огоҳлантириш бериш давомида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа ва Осиёда ўз ракеталарини жойлаштиришнинг оқибати бўйича америкага огоҳлантириш берди.

Сергей Лавров INF шартномасидан чиқишда Американинг олган позициясини танқид қилиб, Америка бу келишувни нобуд этди ва бир вақти ман этилган аслаҳаларни Европа ҳамда Осиёда жойлаштириш учун имконият яратишга ҳаракат қилмоқда. Улар ҳозир бу мавзўни махфий яширишмайди,-деб таъкидлади.

Сергей Лавровнинг ман этилган қурол-яроқларга ишора этиши қисқа ва ўрта масофада учадиган ядровий кучлар шартномаси бўйича ман этилган ракеталар саналади. Бу шартномадан американинг чиқишидан кейин Россия ҳам бу келишувдан чиқди. 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Америка INF ядровий кучлар келишувидан чиқишидан кейин амалда қисқа ва ўрта масофада учадиган баллистик ва ер-ер Круз ракеталарни синовдан ўтказиш ва ривожлантириш жараёнини бошлади.

 

Американинг Круз ракетаси

Вашингтоннинг мақсади Россияни шундай жараёнга киритиш ва шу тартиб билан яна бир марта Россия иқтисодини заифлантириш учун қурол-яроқ бўйича янги мусобақани бошлашдан иборат.

Бироқ, Москва бу жараён домига гирифтор бўлмайди,-деб таъкидлади. 

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков биз кўп харажатли қурол-яроқ мусобақасига кирмаймиз,-деб айтди. 

Агарчи Москва Вашингтон билан қурол-яроқ шартномаси бўйича музокара қилишга тайёр эканини эълон қилган бўлсада, аммо Россия етакчи расмийлари Американинг ядровий ва ракета бўуича сайъ-ҳракатларига қарши жавоб қайтаришга тайёр эканликларини таъкидлашмоқда.

Россия Федерация кенгашининг хавфсизлик ва мудофаа қўмитасининг раиси Виктор Бондарев агар Америка ўрта ва қисқа масофада учадиган ракеталарни ишлаб чиқариш ва уни жойлаштириш йўлида ҳаракат қилса, Москва ҳам олти ой ичида бундай ракеталарни ишлаб чиқаради,-деб огоҳлантириш берди.  

Ҳақиқатан ҳам Россия Американинг ядровий ва ракеталар бўйича асосий рақиби сифатида Вашингтоннинг амалга ошираётгпан сайъ-ҳаракатларини жавобсиз қолдиргани йўқ ва Американинг ядровий ва ракеталар билан тенг келиш каби ракеталарнинг янги дастуриларини ривожлантиришни сақлашга ҳаракат қилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин ҳам Америка  ракетани синовдан ўтказишидан кейин Россия қуролли кучларига Вашингтоннинг сайъ-ҳаракатларини аниқ таҳлил этиш зимнида,   қарши аксиламал кўрсатиш учун тайёр бўлишга дастур берди.

Россия президенти Владимир Путин

Россия президенти фикрига кўра, Америка ракеталарни синовдан ўтказиши шуни кўрсатадики, бу мамлакат узоқ вақтлардан бери INF ядровий кучлар келишувидан чиқиш фикрида эди. Русларнинг фикрига кўра, америкаликлар  INF ядровий кучлар келишувини поймол этишда Москвани айблаш зимнида, бир неча вақт олдин махфий тарзда қисқа ва ўрта мосафага учадиган Круз ва баллистик ракеталарни ривожлантирарди ва энди эса уни синовдан ўтказмоқда. 

Россия юқори мартабали расмийлари агар АҚШ Европа ва Осиёда  янги баллистик ва Круз ракеталарини жойлаштирмаса, улар бунга ўхшаш амални амалга оширишмайди,-деб таъкидлашди.

Ҳақиқатан ҳам Трамп давлати INF ядровий кучлар келишувидан чиқишидан сўнг, ядровий ва ракеталар бўйича ўз лойиҳаларни амалда татбиқ этиш пайидадир.

Пентагон 2019 йил август ойида Америка бундан олдин INF ядровий кучлар келишувига асосан тақиқланган ва ерга асосланган ракеталарни ривожлантиришни мақсад қилганини эълон қилди.

Муҳим масала шундан иборатким, Россия ҳалигача, қурол-яроқларни назорат қилиш шартномасини сақлашни таъкидламоқда. Бу йўлда БМТ бош ассамблеяси 2019 йил 13 декабрида қурол-яроқларни кўпайтириш, оммавий қирғин қилиш қуролларини кўпайтириш ва қуролсизлантириш назорат қилиш ситемасини мустаҳкамлаш бўйича тақдим этган Россиянинг резолюциясини тасдиқлади. 

Бу ҳужжатда қурол-яроқларни назорат қилишда келишилган шартнома ва келишувларни бекор қилиниши ва нобуд бўлишига салбий тасир етказиш оқибатларини жиддий текшириш таъкидланади.

Ёрлиқ