Трампнинг Ҳиндистонга қилган сафари натижасиз якунланди
(last modified Wed, 26 Feb 2020 11:34:08 GMT )
феврал 26, 2020 16:34 Asia/Tashkent
  • Трампнинг Ҳиндистонга қилган сафари натижасиз якунланди

Ҳиндистон ва Америка ўртасида савдо сотиқ соҳасида бирон бир шартнома имзоланмасдан Америка президенти Дональд Трампнинг Ҳиндистонга қилган икки кунлик сафари охирга етди. Трамп кўп таълаб ўтган қурол-яроқ бўйича уч миллиардлик келишув имзоланишаг қарамай бу сафар учун катта харажот қилган Ҳиндистон томонининг мақсадлари натижасиз қолди.

Албатта Трамп Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин икки мамлакат ўртасидаги тижорат бўйича алоқаларини танқид қилиш зимнида, ҳозирги вазъиятни қайта кўриб чиқишни сўради. Америка президенти Ҳиндистонга сафар қилишидан бир неча кун олдин Вашингтон-Деҳли ўртасидаги савдо-сотиқ алоқалари вазъиятидан норози эканини изҳор этиб, Ҳиндистон Америкага нисбатан яхши муносабатда бўлмаган,-деб иддао қилди.

Трамп Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридаги Мотро крикет катта студиясида сўзлаган нутқида ҳам Нарендра Моди билан мустаҳғкам шахсий алоқага эга эканига қарамай унинг давлатининг тижорат бўйича сиёсатларини танқид қилди ва келажакда Янги Деҳли билан яхши савдо битимларини имзолашга сайъ-ҳаракат қилади,-деб айтди.

Бундан олдин Ҳиндистон етакчи расмийлари икки мамлакат ўртасида ўтказилган тижорат музокаралари натижасиз қолди. Чунки Памерика ортиқча талаб қуйди,-деб эълон қилишган эди. Ҳиндистон эълон қилган эдиким, Америкада ишлаб чиқарилган сут саҳсулотларини импорт қилишга мувофиқат қилишади, аммо Вашингтон ҳаддан ташқари талаб қуйиш билан Ҳиндистон бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари кабли Американинг бошқа маҳсулотларини импорт қилишни талаб этди,-дея эълон қилишган эди.

Дональд Трапм ўзининг умумий савдо ёндошуви доирасида, яъни қарши томонга минимал имконият қолдириш қаршисида Америка учун максимал имтиёзларни касб этиш билан Ҳиндистондан катта тижорат талабларини ўртага қуйди. Шу жумладан Америка Ҳиндистонга америкалик кампаниялар учун яхши шароит яратиш мақсадида кридит карталарни ижод этиш учун босим ўтказди. Аммо Ҳиндистон бу ҳақда музокраларни бошқа вақтга қолдирди. Чунки Америкадан импорт қилинадиган озиқ-овқат хом маҳсулотларини синовдан ўтказиш учун Ҳиндистоннинг киритган таклифига Вашингтон мухолифат қилди. Бундан кейин Ҳиндистон мазҳабий нуқтаи назардан Америкадан сут маҳсулотларини импорт қилмасди. Бу эса Американинг эътирозига сабаб бўлганди. 

Дональд Трамп

 

Бундай вазъиятда Трамп давлати катта келишувларни имзолаш учун Ҳиндистон билан янги музокаралар ўтказишни хоҳламайди.

Ҳақиқатан ҳам сайловлар йилида бу сафар чоғида уни истиқбол этиш ва энергетика соҳаси, қурол-яроқ ва бошқа соҳалар заминида айрим келишувларнинг имзоланишини эътиборга олган ҳолда айтиш мумкинки, Трампнинг Ҳиндистонга қилган сафари таблиғотий ютуқларни касб этиш мақсадида амалга оширилди. Албатта Ҳиндистон бош вазири Нарандра Моди  Трампга миллионлаб ҳиндистонликлар истиқболга чиқишади деб ваъда берган эди. Аммо амалда 100 минг нафар уни кутиб олишга чиқишди. 

Дональд Трамп ва нарандра Моди

Форбес ахборот агентлиги тарқатган хабарда Трампнинг Ҳиндистонга қаилган сафари асли келиб чиқишлари ҳиндистонлик бўлган Американинг рай бериш имкониятига эга бўлган тўрт ярим миллион кишига тасир етказиши мумкин,-деб ёзди.

Бундай кутиб олиш ва икки мамлакат раҳбарининг иккитомонлама алоқаларига ижобий баҳо беришларига қарамай Трамп катта савдо-сотиқ келишувларни имзолашдан ҳиндистонликларни  умидсизлантирди. 

Трамп бу ҳақда биз Ҳиндистон билан тижорат соҳасида катта шартномаларни имзолаш масаласини бошқа вақтга қолдирамиз. Бу шартномалар 2020 йил ноябр ойида ўтказиладиган Америка президентлик сайловларидан олдин имзоланиши мумкин,-деб айтган эди.

Америка ва Ҳиндистон ўртасидаги иккитомонлама тижорат ҳажми 2019 йилнинг дастлабки 9 ойида 110 миллиард долларни ташкил этди. Бу даврда Американинг Ҳиндистонга қилган экспортининг ҳажми ўтган йилга қараганда 4 фоизга ошиши билан 45,3 миллиард долларга етди. Ҳолбуки Ҳиндистондан импорт қилинган таварлари 5 фоиз ошиши билан 65,6 миллиард долларни ташкил этди.

Трамп Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сўлаган нутқида, менинг давлатимда икки мамлакатнинг ўртасидаги тижорат ҳажми 40 фоизга ошган деб иддао қилди. 

Америка ва Ҳиндистон стратегик ҳамкорликлар кенгаши 2025 йилгача Америка ва Ҳиндистон ўртасидаги иккитомонлама тижорат ҳажми 238 миллиард долларга етиши мумкин деб тахмин қилади. 

Бу башоратларга қарамай, бу ҳақда иккитомонлама музокараларнинг натижасиз қолиши ва икки мамлакат ўртасидаги тижорат соҳасида ихтилофларнинг давом этиши Америка тижорат бўтйча етакчи вакили Роберт Лайтзир 2020 йил феврал ойининг ўртасида Ҳиндистонга қиладиган сафарини бекор қилди.

Ҳиндистон билан катта тижорат келишувларини имзолаш Американинг 2020 йили президентлик сайловлар бошланишидан олдин Тармп учун учун катта аҳамиятни касб этади. У катта иқтисодий ютуқларга эришганини нафақат Америка халқига намойиш этишни хоҳлайди, балки унинг протектсионизмга асосланган қатъий иш услуби шароитни Америка манфаатига ўзгартирганини ўз иттифоқчиларига кўрсатишни истайди.

Бироқ, Вашингтон билан келгуси савдо музокараларида Янги Деҳли Трамп маъмуриятига муҳим имтиёз бериши эҳтимолдан йироқдир.

Ёрлиқ