Толибон ва Америка тинчлик келишувини имзолади
(last modified Sun, 01 Mar 2020 11:31:21 GMT )
март 01, 2020 16:31 Asia/Tashkent
  • Толибон ва Америка тинчлик келишувини имзолади

Бир йил музокара қилиш ва Афғонистонда уруш давом этиши бўйича хавотирланишларнинг борлигига қарамай охир-оқибат Америка ва Толибон гуруҳи ўртасида тинчлик келишуви имзоланди.

Афғонистон ишлари бўйича Американинг намояндаси Залмай Халилзод ва Толибон гуруҳининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Мулло Ғани Бародар шанба куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида турли мамлакатларнинг расмийлари ва намояндалари иштирокида Афғонистонда урушни тўхтатиш бўйича тинчлик келишувини имзолади. 

Бу келишувга асосан Америка ва хорижий  кучлар Толибон гуруҳи Афғонистонда зўравонликни қисқартириш шарти билан келаси 14 ой давомида тўлиқ ушбу ўлкани тарк этишлари лозим.

Шунингдек, бу келишув бандида бу келишув Вашингтон томонидан расмий равишда тан олинмаган "Афғонистон исломий аморат" ёки "Толибон" гуруҳи деб номланган гуруҳ ва Америка ўртасида имзоланди,- деб келтирилади.

Бироқ, бу шартнома имзоланиши маросими билан ҳамзамон Америка мудофаа вазири Афғонистон президенти қасрида Толибон гуруҳи ўз зиммасига олган мажбуриятларини ижро этмаса, Вашингтон бу келишувни бекор қилади,-деб таъкидлади.

Қатарда Толибон ва Америка ўртасидаги тинчлик келишуви Халилзод ва Мулло Бародар ўртасида имзоландиким, бу гуруҳнинг урушни давом эттириши бўйича Афғонистонда хавотирланишлар кенг ранг-тус олганди.

2015 йилда Толибон гуруҳининг асосчиси Мулло Муҳаммад Умарнинг ўлимидан кейин бу гуруҳ иккига бўлинди ва Толибон гуруҳининг асосий қанотидан ажралиб чиқишни эътиборга олган ҳолда, мазкур келишув имзоланишига қарамай Афғонистонда уруш давом этиши бўйича хавотирланишлар мавжуд.

Мулло Муҳаммад Умар ўлимидан кейин унинг ўринбосарлиги бўйича Толибон гуруҳининг асосий қанотидан иккита гуруҳнинг ажралиб чиқиши Афғонистон урушида Толибон гуруҳи сифатида учта гуруҳ фаолият олиб бормоқда. 

Бундай вазъият Афғонистонда мазҳабий, қавмий, ва турли сиёсий гуруҳлар, давлат ва халқнинг Америка ва Толибон гуруҳининг асосий қаноти ўртасида тинчлик шартномаси имзоланишига қарамай ушбу ўлкада урушнинг давом этиши бўйича хавотирланишларнинг сабабига айланган. 

Шунинг учун ўтган икки йил давомида Афғонистоннинг ОАВ ва сиёсий доиралари ҳамда шахсиятларнинг аксарияти ушбу гуруҳдан ажралган томонларни ушбу тинчлик келишувига даъват этишни таъкидлашди ва ажралиб чиққан томонларни Афғонистонда ҳар қандай тинчлик музокаралар ўтказиш учун таҳдид деб талқин этишди.

Толибон гуруҳи ва Америка ўртасида тинчилик келишувини имзолашдан бир кун олдин амалга оширилган кескинликларни камайтириш бўйича бир ҳафталик лойиҳасини Афғонистонда  ижро этиш тажрибаси бу хавотирланишларнинг тўғри эканини кўрсатди. 

Толибон гуруҳи

Кескинликларни камайтириш лойиҳасига асосан Америка ва Толибон гуруҳи ўтган бир ҳафта давомида ўз амалиётларини Афғонистоннинг турли минтақаларида тўхтатишлари керак эди. Нашр этилган хабарлар шуни кўрсатадики, Толибон гуруҳи бу вақт ичида ўнлаб амалиётлар ва сайъ-ҳаракатларни Афғонистоннинг айрим вилоятларида амалга оширгани намоён бўлди.

Афғонистонда кескинликларни камайтириш келишувини поймол этишда Толибонга алоқадор аъзоларнинг дахолат қилмаслиги, ажралиб чиққан томонларнинг ўтган ҳафтада тўқнашувлар ва зўравонликларда иштирок этиши АҚШ ва Толибоннинг асосий қанотининг намояндаси ўртасида имзоланган тинчлик битими учун асосий қийинчилик ҳисобланади. 

Америка ва ушбу гуруҳ ўртасидаги тинчлик келишуви учун Толибон гуруҳидан ажралган гуруҳларнинг таҳдид солиши ва Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳининг ҳузур топишини эътиборга олган ҳолда, бундан кейин ушбу мамлакатда тўқнашувларь омилларининг моҳиятини ажралиб чиққан ҳар бир гуруҳга нисбат бериш қийин бўладиким, бу масала эса Доха тинчлик келишувига зарар етказади.

Ёрлиқ