март 08, 2020 12:16 Asia/Tashkent
  • Коронавирус оқибатларذга коинотдан бир назар (фотожамланма)

Maxar компанияси Хитой, Япония, Италия, Саудия Арабистони ва Эронда коронавирус эпидемияси оқибатларининг коинотдан кўринишини сунъий йўлдошлардан олинган суратларда намойиш қилди.

Ҳувиллаб қолган зиёратгоҳлар, йўллар ва майдонлар, янги шифохоналар, ҳаракатсиз турган поезд ва самолётлар - коронавирус авж олган давлатлар ҳозирда шундай кўриниш олган.  

Коинот технологияларини ривожлантирувчи Maxar компаниясининг таққослама суратлари Макка, Пекин, Милан, Токионинг коронавирус эпидемиясигача гавжум жойлари ва майдонлари ҳозирда ҳувиллаб қолганини намойиш қилади.

Маккадаги Ал-Ҳаром масжиди 2020 йил 14 февралгача ва 2020 йил 3 мартда

Пекиндаги Тяньаньмэнь майдони 2019 йил 21 февралда ва 2020 йил 11 февралда.

Ухандаги серқатнов шоссе 2019 йил 17 октябрда ва 2020 йил 25 февралда. 

Эроннинг Қум шаҳридаги Фотима Маъсума мақбараси 2019 йил 25 сентябрда ва 2020 йил 1 мартда.

Токиодаги Диснейленд боғи 2020 йил 1 февралда ва 2020 йил 4 мартда.   

Миландаги кафедрал черков 2020 йил 25 январда ва 2020 йил 4 мартда.

Ухандаги Хошеншань шифохонаси қурилган жой 2017 йил 28 апрелда ва 2020 йил 22 февралда.

Ухандаги шоссе 2019 йил 17 октябрда ва 2020 йил 25 февралда.

Ухандаги темир йўл станцияси 2019 йил 17 октябрда ва 2020 йил 25 февралда. 

 Теҳрон аэропорти 2020 йил 11 январда ва 2020 йил 29 февралда.

Ухандаги майдон 2019 йил 17 октябрда ва 2020 йил 25 февралда. 

 

Ёрлиқ