Эрон халқи бундай шароитда Американинг шафқатсиз санкцияларини унутмайди
(last modified Tue, 10 Mar 2020 11:47:50 GMT )
март 10, 2020 16:47 Asia/Tashkent
  • Эрон халқи бундай шароитда Американинг шафқатсиз санкцияларини унутмайди

Америка давлатининг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини импорт қилишига чеклов йўқлиги ҳақидаги иддаоси ёлғондир.

Эрон нефт вазири Бижан Номдор Зангина душанба куни тарқатилган Блумберг ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, бу масалага ишора этиб, Эрон халқи бу кунларни унутмайди,-деб айтди.

Америка Эрон халқи коронавирус билан қарши курашишда оғир кунларни бошидан ўтказаётган бир вазъиятда, Эронга қарши ўз санкцияларини жорий этишни давом этмоқда.

Зангина Америка бундай шароитда, нафақат давлатга қарши, балки Эрон халқига қарши сайъ-ҳаракат қилишини баён этиш зимнида, Америка Эрон халқига катта қийинчиликлар тўғдирган ва бу масала келажакда халқаро судда муҳокама этилиши керак,-деб қўшимча қилди.

Эрон нефт вазири Бижан Номдор Зангина

Америка ўзининг иқтисодий терроризми билан Эрон халқига қарши кенг босимлар ўтказди. Америка банк системаси, пул муомаласи, савдо-сотиқ ҳамда саноат маҳсулотларига нисбатан санкцияларни жорий этиш ва нефтни санкция қилишига қўшимча, тиббий тажҳизотлар ва дори-дармон воситаларини келтириш учун тўсиқлик яратган. Аммо айни пайтда ўзининг руҳий ва сиёсий бир уйинида Эрон халқининг тарафдори этиб ўзини кўрсатмоқда.

Эроннинг тиббий билими ва илмий потенциали ривожланган ва жиҳозланган лабораториялар қаторида минглаб вазифашунос ҳамширалари ва шифокорларининг борлиги билан Эронни кўп жиҳатдан қудратга етказган.

Бир неча ой олдин ҳам грипп вируси жамиятга таҳдид солганида, Эрон катта мувафаққият билан уни назорат қила олганди. Коронавирус муаммоси билан юзмаюз бўлганда ҳам бу вирусни бартараф қила олиш учун қудрати борлигига ишонади. Аммо афсўсланарли томони шундаки, халққа қарши восита сифатида дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланишнинг ягона номи бу инсониятга қарши содир этилган жиноятдир.

Америка мамлакатларнинг қонуний давлатлари ва халқларига қарши хорижий сиёсат воситаси сифатида фойдаланади ва бу эса инсониятга қарши жиноят содир этиш манъносидадир.

Тинчликни ўрганиш бўйича Крок институтининг сиёсий тадқиқотлар директори Девид Кортрайт нашр этган ўз мақоласида, Америка президенти Дональд Трамп Ғарбий Осиёга кўпроқ ҳарбийларни жўнатиш мақсади борлигини эълон қилганидан кейин бу минтақада уруш бошланиши хавфи ҳақида хавотирланишлар кўпайди. Аммо ҳақиқатда Эрон халқини нишонга олган нарса бу иқтисодий урушдир. Бу санкцияларнинг товонини оддий халқ тўламоқда,-деб ёзди.

Халқаро ҳуқуқларга асосан, Американинг Эронга қарши биртомонлама санкциялари иқтисодий терроризм маъносидаги инсониятга қарши содир этилган жиноятнинг тимсолидир.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифнинг таъбири билан айтганда, энди Американинг иқтисодий терроризмига тиббий терроризм ҳам қўшилди.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширалари, шифокорлари ҳамда масъуллари бошқа ташкилотларнинг кўмаки билан Американинг жорий этган санкцияларига қарамай Эрон ва минтақага коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олиш учун бор куч-қудрати билан сайъ-ҳаракат қилмоқда.

Агарчи Эрон соғлиқни сақлаш ва дори-дармон соҳасида минтақа миқёсида билим ва қудратга эга бўлсада, аммо американинг инсониятга зид бўлган сайъ-ҳаракатларига нисбатан сукут сайлайди деган маъносида эмас.

Эрон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан одамларнинг саломатлигига хатар етказадиган бу адолатсизлик ва таҳдидларга қатъий аксиламал кўрсатишни сўрайди. Ҳозирги кунда бутунжаҳон эпидемиясига айланган ва юздан ортиқ мамлакатларга тарқалган коронавируснинг тез суратда тарқалишига қарши курашиш халқаро кенг ҳамкорликка эҳтиёж сезади. 

Касалларнинг азоб-уқубатидан сўистеъмол этиш ва ва сиёсий мақсадлар билан бу заминдаги Американинг намойишли сайъ-ҳаракати катта ёлғондир. Бундай иккиюзламачилик эса охир-оқибат Америка амалдорларининг янада расво ва шарманда бўлишларига олиб келиши муқаррар.