апрел 04, 2020 15:39 Asia/Tashkent
  • Коронавирус эпидемияси ва Ғарбда инсоний қадриятлар инқирози

Дунёда коронавирус эпидемияси тарқалиши билан энди Ғарб блоки, айниқса Европа ва Америка ушбу вируснинг тарқалиши марказига айланган. Бироқ, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишни иддао қилувчи мамлакатлар, айниқса Америка томонидан нотўғри сайъ-ҳаракатларнинг амалга оширилиши Ғарбда ахлоқий қадриятларнинг кенг кўламда инқирозга учраган масаласи ошкор бўлиши сабабига айланган.

Америка каби айрим мамлакатлар томонидан бошқа мамлакатларга жўнатиладиган тиббий тажҳизотлар ва воситаларни ўғирлаш ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ғарб давлатлари амалда ўз манфаатларини афзалроқ кўриш йўлида инсонпарварлик сайъ-ҳаракатларни ҳам эсдан чиқаришган ва тиббий воситалар ва тажҳизотларни ҳатто ўз шериклари ва иттифоқчиларига беришдан ўзларини тийишади. Чунончи, Европада транзит қилинадиган маҳалларда бошқа мамлакатларга жўнатилган тиббий асбоб-ускуналар, тажҳизотлар ва воситаларни мусодира қилиш ҳолатлари юз берган. Америка эса бу масалада рекорд қуйган. Жумладан Америка президенти Дональд Трамп уруш пайтида ишлаб чиқариш қонунларига асосланиб, ниқоб ишлаб чиқарувчи 13-м кампаниясига ниқобни экспорт қилишни тўхтатишга дастур берди. 

Трамп жума куни 3 апрел кунида уруш вақтида ишлаб чиқариш масаласини назорат қилиш қонунида тасдиқланган ўзининг қонуний ваколатларига ишора этиб, коронавирус эпидемияси тарқалишидан келиб чиққан ички эҳтиёжларни таминлашга сайъ-ҳаракат қилдим, деб айтди. 

У биз бу тиббий бу воситаларга ички эҳтиёжларни таминлаш учун жиддий эҳтиёж сезмоқдамиз,-деб таъкидлади. 

13-м кампаниясининг айтишича, Дональд Трамп Корея билан америка ўртасидаги уруш замонида ва 1950 йилларда тасдиқланган уруш вақтида ишлаб чиқариш соҳасини назорат қилиш қонунидан фойдаланиш билан бу компанияга ўз экспортини тўхтатишга дастур берган. 

Трампнинг содир этган дастури коронавирусга гирифтор бўлиб қолган бошқа мамлакатлар, айниқса Европанинг кўп мушкулотларга юзмаюз бўлиб қолиши сабабига айланган. Германия расмийларининг айтишларича, Дональд Трампнинг 13-м компаниясига дастур бериши билан Берлин полициясининг буюртма берган 200 минг ниқоби Банкокда Германия томонидан қабул қилиб олишдан олдин тўхталиб, Америкага қайтарилган. 

Берлин маҳаллий давлат ички ишлар вазири Андриёс Гизел

Берлин маҳаллий давлат ички ишлар вазири Андриёс Гизелнинг айтишича, Берлин учун мўлжалланган ниқобларни қайта Америкага қайтариш "замонавий денгиз қароқчилиги" намунасидир. У Трамп давлатига тижоратнинг халқаро қонунларига эҳтиром зоҳир этишни тавсия берди. 

Охирги кунларда европалик айрим мамлакатлар берган буюртмалари ва сотиб олган воситаларининг америкага қайтарилишидан эътироз билдиришди. Масалан; Францияда маҳаллий расмийларидан бири ниқоб сотиб олиш учун мушкулотга юзмаюз бўлгани ғақида гапирди. Чунки у назарга олган ниқобларни америкалик бир харидор уч баравар нархда харидорлик қилган. 

Иль-де-Франс ноҳиясининг ҳокими Волери Персийнинг айтишича, ниқобни таминлаш бойликни топиш учун қидириш ва рақобат қилишга ўхшаб қолган. 

Дунёнинг турли бурчакларида коронавирус эпидемиясининг кенг кўламда тарқалиши билан ниқоб,қўлқоплар ҳамда дезинфкция қилувчи воситалар  каби муҳофазат этиувчи воситаларни таминлаш учун эҳтиёж кўпайиб кетган. Бундай шароитда ўзини Ғарб дунёсининг қудрати деб билган Америка ўзининг шериклари ва иттифоқчилари, айниқса Европага кўмак бериш ўрнига амалда Трампнинг биринчи шиори йўлида, нафақат уларга кўмак бермади, балки аксинча коронавирус эпидемияси билан жиддий гирифтор бўлиб қолган Германия, Франция ва Италия каби европалик мамлакатлар томонидан берилган буюртма восита ва тажҳизотларни ўз манфаати учун мусодира қилди.  Энди, трансатлантика иттифоқи ва бирдамлиги тўғрисидаги баҳс-мунозаралар фақатгина шиор бўлиши маълумб бўлиб қолган ва Вашингтон манфаатлари агар тақозо этса, осонлик билан ўз зиммасига олган мажбуриятларига амал қилмасдан инсоний ва ахлоқий қадриятларни ҳатто ўз шерики ва иттифоқчи мамлакатларнинг фуқаролари жони қиматига тушса ҳам поймол этади. 

Дональд Трамп давлатининг бундай сайъ-ҳаракати фақат европаликлар билан чегараланиб қолмайди, балки Америка ҳатто ўзининг энг яқин иттифоқчиси Канадани кўмаклар олишдан маҳрум этган. 

13-м компанияси Оқ Уй уруш вақтида ишлаб чиқаришни назорат қилиш қонунидан фойдаланиб, Лотин Америкаси ва Канада томонидан Эн-95 ниқобларини ишлаб чиқаришбўйича берилган буюртмаларни тўхтатиш Федерал инқирозларни бошқариш маркази (FIMA) томонидан берилган ички эҳтижларни таминлаш учун дастур берди,-деб эълон қилди.  

Канада бош вазири Жастин Трюдо

Канада бош вазири Жастин Трюдо бу масалага аксиламал кўрсатиб, қўшни икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва дўстона муносабатларни сақлашни таъкидлаш зимнида, Америка томонидан тиббий воситалар ва тажҳизотларни экспорт қилишни тўхтатиш хато "сайъ-ҳаракат" ҳисобланади,-деб айтди. 

Бироқ, Дональд Трамп давлати инсонпарварлик мулоҳазалар ва сиёсий масалаларга аҳамият бермасдан, ҳатто коронавирус эпидемиясининг кенг кўламда дунё бўйлаб тарқалиши замонида ҳам фақат ўзининг манфаати пайида сайъ-ҳаракат қилмоқда.

Ёрлиқ