Литвалик фотосуратчи Адас Василяускас асосан тўйларни суратга олади. Аммо коронавирус пандемияси кўпчилик сингари унинг ҳаёт тарзини ҳам ўзгартириб юборди. Эндиликда Адас дронлар ёрдамида уйида карантинда ўтирган оилаларни кўчадан туриб суратга олиш билан машғул.