Исроил ва Натаниёҳу ном деб номланган муаммо
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i51723-Исроил_ва_Натаниёҳу_ном_деб_номланган_муаммо
Сионистик манбаларнинг таъкидлашича, Исроил бош вазири Бинямин Натаниёҳу, хусусий доираларда, агар суд уни ўз вазифасидан озод этса, унда эътирозли кўча намойишлар ташкил этади,-деб таҳдид солган.
(last modified 2020-04-19T09:19:48+00:00 )
апрел 19, 2020 14:19 Asia/Tashkent
  • Исроил ва Натаниёҳу ном деб номланган муаммо

Сионистик манбаларнинг таъкидлашича, Исроил бош вазири Бинямин Натаниёҳу, хусусий доираларда, агар суд уни ўз вазифасидан озод этса, унда эътирозли кўча намойишлар ташкил этади,-деб таҳдид солган.

Сионистик режимнинг кабинетини ташкил этиш масаласи яна боши берк кўчага юзмаюз бўлди. Бир йил ичида учинчи парламент сайловларидан кейин "Мовий ва Оқ "коалициясининг етакчиси Бани Гантз кабинетни ташкил этиш учун маъмур этиб тайинланди, аммо қонуний муддат, ҳатто узайтирилган 48 соат давомида вазирлар маҳкамаси кабинетини тузолмади. 

Сионистик режим раиси Реувен  Ривлин ўтган пайшанба куни бир мактуб йўллаб Кнессет намояндаларини бош вазирни таништиришга маъмур этиб тайинлади. 

Сионистик режим президенти Реувен Ривлин

Ривлин ўзининг мактубида Кнессет намояндаларига хитоб айлаб, Кнессет аъзолари сайловларнинг тўртинчи босқичи ўтказилмаслиги учун иложи борича тезроқ вазирлар маҳкамасини тузиш учун кўпчиликни ташкил қилишга умидворлик билдираман,-деб ёзди. 

Исроилнинг янги кабинетини ташкил этишда энг муҳим муаммо бу Бинямин Натаниёҳу хатти-ҳаракатининг намунасидир. 

Натаниёҳу турли молиявий фасодликда айбланади. Сионистик режим бош прокуратураси бир ярим ой олдин Натаниёҳунинг суд муҳокамасини ишғолий қудс прокуратурасига топширди ва  сионистик режимнинг 72 йиллик тарихида  суд маҳкамасида давлатга хиёнат қилиш, пора олиш ва фирибгарлик айблови билан муҳокама этилган биринчи бош вазир бўлади. 

Натаниёҳунинг суд муҳокамаси ўтган 17 мартда ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо ишғолий Қудс суд маҳкамаси коронавирус эпидемияси сабабли бу муҳокамани бошқа вақтга қолдирди. 

Натаниёҳу бош вазирлик мансабида қолиш ёки бош вазирлик мансаби охирга етганидан кейин қамоққа тушмаслиги учун кераклик кафолат олиш орқали қудратдан кетишга ҳаракат қилмоқда. 

Бироқ, Натаниёҳу Исроилнинг қудрат тизимида, айниқса Ликуд партияси ва парламентда  ўз ҳомийларидан ташкил топган мураккаб тармоқни жойлаштирганким, амалда унинг мансабдан кетишига тўсиқлик яратишади. 

Исроил парламент даврида Натаниёҳунинг ҳомийлари унинг рақиблари манфаатига 61 жой, яъни 50 фоиз +1 мутлақ аксариятни ташкил этишга монея яратишади, чунки улар Натаниёҳу қудрат бошига қолишини истайдилар. Бошқа томондан Ликуд партияси ичида ҳам Натаниёҳу ҳомийлари фаолият олиб боришади. 

Ишғолий сарзаминда Ликуд партиясининг мавқеи ва ўрни хатар остига қолганини эътиборга олиб, айтирш мумкинки, ўтган декабр ойида ўтказилган ички партиявий сайловда ҳам Натаниёҳу ўўз рақиба устидан ғалаба қозонишга ва ушбу партиянинг раҳбарлигини ўз зиммасига олишга муваффақ бўлди. 

Энди, Натаниёҳу суд муҳокамасини ўтказиш масаласи юзага келиши билан яна Натаниёҳу Исроил Олий девонига қарши эътирозли кўча намойишлар ўтказиш билан таҳдид солмоқда. 

Сионистик режим газетаси "Ҳааретс"  бу ҳақда шундай ёзди: "расмий айблов ва давлат коррупцияси кабитт учта жиноиий иши билан юзмаюз бўлган Бинямин Натаниёҳу хусусий доираларда қилган ўз сўҳбатида, агар у ўз вазифасидан четлантирилса, унда эътирозли кўча намойишлар ташкил этиш билан Олий девонга  таҳдид қилди."

Кабинет ташкил этиш жараёни ҳамда коррупция  ҳолатлари мавзўси масаласида Бинямин Натаниёҳунинг хатти-ҳаракати шуни кўрсатадики, сионистик режим бош вазири ишғолий сарзаминларда, унинг фойдасига амал қиладиган яширин қудрат қатламларини ташкил этган.