апрел 20, 2020 14:21 Asia/Tashkent
  •  Яманга қарши  Арабистон урушининг оқибатлари

Яманликлар вабо, безгак ва денге иситмасидан кейин энди коронавирус эпидемияси билан юзмаюз бўлишган.

Яман халқи  оғир дамларни бошдан ўтказмоқда. Агарчи Яман халқи машаққатли ва оғир ҳаётга одатланиб қолган бўлсада, аммо бугунги кунда улар юзмаюз бўлиб қолган ҳозирги вазъият уларнинг собиқаси бўлмаган машаққатли дамлари саналади. Улар нафақат уруш, балки хатарли ва ҳалокатли эпидемик ва инфекцион касалликларга юзмаюз бўлиб қолишганки, бу беморликлар Саъудия Арабистонининг Яманга қарши уруши натижасидир. 

Ямандаги Ҳадида портидаги шифохонасида вабо билан касалланган беморлар 

Вабо инфекцион касалликлардан бири саналади. Яманда вабо касаллиги биринчи марта 2016 йилда пайдо бўлгани ҳақида маълумот берилди ва бу касаллик 3 минг нафар яманликнинг жонига зомин бўлди. 

Оксфам кўмак етказиб бериш халқаро ташкилоти 2020 йилнинг бошларида 2017 йил январ ойидан бошлаб 2019 йил декабр ойигача 2 миллион 254 минг нафар яманлик болалар вабо касаллигига гирифтор бўлиб қолишди,-деб эълон қилди.

Оксфам кўмак етказиб бериш халқаро ташкилоти

Фақат 2019 йилда Яманда вабога чалинганликда гумон қилинадиган 860 мингта ҳолат қайд этилди ва булардан 1050-таси ҳалок бўлди деб маълумот тарқатилди. 

Эндиликда, Яман миллий нажот бериш давлат соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Юсуф Ал-Ҳозирий 2020 йилнинг ўтган тўрт ой давомида, 80 минг нафар яманликлар вабо касаллигига мубтало бўлишди,-деб айтди.

Ал-Ҳозирийнинг айтишича, фақат ўтган жума кунида (17 апрел) 500 нафар яманлик вабони юқтириб олишда гумон қилинмоқда. 

Яман миллий нажот бериш давлат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Юсуф Ал-Ҳозирий

Вабо Саъудия Арабистонининг Яманга қарши бошлаган урушининг натижасидир. Бу уруш натижасида, Яман соғлиқни сақлаш инфратизилмалари нобуд бўлди ва ушбу соҳага 10 миллиард доллар зарар етказилди. Айни пайтда, бу урушнинг оқибатида Яманда ифлосланган сув мизони ошиб кетган. Ифлосланган сув ва соқғлиқни сақлаш инфратизилмаларнинг йўқлиги Яманда вабо касаллигининг кенг кўламда тарқалишининг иккита асосий омили саналади.

Бироқ, иссиқлик мавсими кириб келиши билан Яманда вабони юқтириб олиш мизони кўпаймоқда. Чунки ифлосланган сувлардан фойдаланиш бошқа замонга қараганда кўпроқ учрайди. 

Вабо Саъудия Арабистони коалициясининг Яманга қарши урушидан келиб чиққан ягона касаллик эмас, балки инфекцион касаллик ҳисобланмиш денге иситмаси ва безгак касаллиги ҳам уруш оқибатида Яман халқининг гирифтор бўлиб қолаётган бошқа касалликлар жумласидандир. 

Миллий нажот бериш давлати соғлиқни сақлаш вазири Таҳо Ал-Мутаваккил 2019 йили ноябр ойида безгак билан зарарланганларнинг сонини 116 мингу 552 нафар, бу касаликни юқтиришда гумонланаётган 500 мингта ҳолатни ҳамда 23 минг нафар ушбу иситмага гирифтор бўлганларни рўйхатга олингани ҳақида хабар берди.

Миллий нажот бериш давлати соғлиқни сақлаш вазири Таҳо Ал-Мутаваккил

2020 йил январ ойида 5 минг нафар яманлик бу иситмага гирифтор бўлиб қолишди ва 11 киши бу беморликдан ҳалок бўлишди. 

Ҳозирда, яманликлар вабо, безгак ва бенге иситмаси инфекцион касалликларга қўшимча коронавирусдан хавотирланишмоқдаким, осонлик билан инсондан инсонга ўтади. Коронавирус ҳозирги кунда инсоният саломатлиги учун хатар солаётган энг катта хатарли инфекцион касаллик саналади. Коронавирусга қарши кураш олиб бориш халқ томонидан санитар-гигиена қоидаларига риоят этилиши ҳамда давлат томонидан жиддий чора-тадбир кўришига боғлиқдир.

Коронавирус Яманга ҳам етиб борди, аммо ҳали кенг тарқалгани йўқ. Яманнинг соғлиқни сақлаш тизимининг нобуд бўлгани, 3 минг нафар яманлик овора бўлиб қолгани , 22 миллионга яқин одам инсонпарварлик кўмакларга эҳтиёж сезишлари ҳамда Яман халқининг аксарияти тўйиб овқатланмаслик ва очликка юзмаюз бўлиши сабабли Яманда коронавирус кенг кўламда тарқалишининг имкони мавжуддир.

Бундай шароитга қарамай Ол-Саъуд ўзи иддао қилган оташкесимни поймол этиб, ҳалигача Яманга қарши ҳужумларини давом эттирмоқда. 

Ёрлиқ