Қуръоний башоратлар (6)
Муборак рамазон ойи мӯминлар учун сабр ва эзгу амал қилувчи поктийнат бандалар учун нажот топиш башорати ойидир.
Рамазон Қуръони карим баҳори, чексиз Илоҳий фазилатлар ойидир. Бу ойда мусулмонларнинг иродаси тобланиб, улар ички занжирлардан озод бӯлишади.
Ислом мусулмонларни ӯзларини, хулқ-атворларини олий инсоний қадриятлар билан зийнатлашга даъват этади.Аллоҳ таъоло “Ҳаж” муборак сурасининг 34-35 ояти карималарида буюради:
وَلِكُلِّ أُمَّةٍ جَعَلْنَا مَنسَكًا لِّيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّـهِ عَلَىٰ مَا رَزَقَهُم مِّن بَهِيمَةِ الْأَنْعَامِ ۗ فَإِلَـٰهُكُمْ إِلَـٰهٌ وَاحِدٌ فَلَهُ أَسْلِمُوا ۗ وَبَشِّرِ الْمُخْبِتِينَ ﴿٣٤﴾ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّـهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَالصَّابِرِينَ عَلَىٰ مَا أَصَابَهُمْ وَالْمُقِيمِي الصَّلَاةِ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ ﴿٣٥﴾
Ҳар бир умматга уларга чорва ҳайвонларини ризқ қилиб берганига Аллоҳнинг исмини эслашлари учун қурбонлик қилишни жорий этганмиз. Бас, илоҳларингиз бир илоҳдир. Бас, Унгагина мусулмон бўлинг. Итоатли, мутавозеъларга башорат бер. (34) Улар Аллоҳ зикр қилинган вақтда қалблари титрайдиган ва ўзларига етган мусибатга сабр қилгувчилар ҳамда намозни тўкис адо этгувчилардир, уларга ризқ қилиб берган нарсамиздан инфоқ қиларлар. (35)
"Хибт" сӯзи тавозеъ ва хушуъни билдиради. Ислом таълимотида тавозеъ ва камсуқумлик ӯзига хос мавқеъга эга. Рамазон ойи эса ана шу кӯркам инсоний фазилатларни мустаҳкамлаш замонидир. Тавозеъ инсонлар ӯртасида меҳр-муҳаббат ва дӯстлик туйғуларини вужудга келтириш рамзидир.Камсуқум киши бошқалар билан очиқ чеҳра ила муносабат қилади. Тавозеъли киши Аллоҳга тӯлиқ таслим бӯлиб, ишқ ва иймон билан ибодат қилади.
Тавозеъли кишиларга хос хусусиятлардан яна бири улар “ўзларига етган мусибатга сабр қилгувчилар” эканлигидир.
Мусибатлар уларнинг Аллоҳ йӯлидаги сабр-тоқатларини мустаҳкамлайди.
Аллоҳ тавозеълиларнинг яна бир фазилати сифатида уларнинг “намозни тўкис адо этгувчилардир... ва инфоқ қилувчилар” эканликларини таъкидлайди.
Бундай кишиларнинг намозни ӯз вақтида тӯкис бажарганлари учун оламларнинг Яратувчиси билан алоқалари мустаҳкам, инфоқ қилганлари сабабли Аллоҳнинг халқи билан ҳам бирдам ва ҳамнафасдирлар.
Ҳақиқатда тавозеъли кишилар доимий равишда Аллоҳнинг ибодатида бӯлиб, бир лаҳзага бӯлсин Унинг итоатидан ғофил қолмаслар.
Ҳазрат Али (а) бундай фазилатли мусулмонлар ҳақида буюрадилар: “Улар диндор, юмшоқ табиатли ва узоқни кӯра биладиган инсонлардир. Иймонлари яқин билан уйғун, илм олишга ҳарис, бойлик ҳолатида ӯртача, ибодатда камсуқум, камбағалликда тартибли, қийинчилик пайти сабрли, ҳалол касбни қидирувчи, ҳидоят йӯлида шод-хурсанд ва тамаъдан парҳез қилувчилардир”.
Ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом бундай бандаларнинг тимсолидир. Ҳазрат Иброҳим ҳам, фарзанди Исмоил ҳам сӯзсиз Аллоҳга таслим эдилар.
Ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом тушида фарзандини қурбонлик қилишга буюрилганини Исмоилга айтгач, Исмоил алайҳиссалом деди:
«یَا أَبَتِ افْعَلْ مَا تُومَرُ سَتَجِدُنِی إِن شَاء اللَّهُ مِنَ الصَّابِرِینَ»
“Ота! Аллоҳнинг амрини бажаринг. Худо хоҳласа, мени сабрлилардан топасиз”.
Ҳазрат Иброҳим Аллоҳнинг буйруғини кам-кӯстсиз бажариб, бу имтиҳондан муваффақиятли ӯтди. Таслим мақоми жуда юксак мақомдир.
Имом Содиқ алайҳиссалом демишлар: “Кишининг қалби пок ва мутаҳҳар бӯлмагунча унга таслим мақоми ато қилинмайди”.
Инсон ӯзини-ӯзи тарбиялаши орқали олий инсоний қадриятларни касб қилиб, нажотга эришиши мумкин. Аллоҳнинг яхши кӯрган бандалари бошқалар билан тавозеъ ва камсуқумлилик ила муносабат қилишади. Ҳатто жоҳиллар масхара қилишсада, одоб ила уларга салом бериб, инсоний фазилатларини намойиш этишади.