Ухань мактабларида ўқувчилар коронавирусдан қандай ҳимояланмоқда? (фотожамланма)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i52114-Ухань_мактабларида_ўқувчилар_коронавирусдан_қандай_ҳимояланмоқда_(фотожамланма)
2019 йилнинг охирида коронавирус эпидемияси тарқалган Хитойнинг Ухань шаҳри ҳозирги кунга келиб одатий ҳаёт тарзига қайтмоқда.
(last modified 2020-05-07T14:00:43+00:00 )
май 07, 2020 18:38 Asia/Tashkent
  • Ухань мактабларида ўқувчилар коронавирусдан қандай ҳимояланмоқда? (фотожамланма)

2019 йилнинг охирида коронавирус эпидемияси тарқалган Хитойнинг Ухань шаҳри ҳозирги кунга келиб одатий ҳаёт тарзига қайтмоқда.

Daily Mail’нинг ёзишича, 6 майдан Уханда мактабларнинг юқори синф ўқувчилари учун дарслар бошланган.

Шаҳардаги қатъий карантин апрель ойи бошида бекор қилинган бўлса-да, хавфсизлик чора-тадбирлари ўз кучини сақлаб қолмоқда.

Мактабга кираверишда ўқувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда. Шунингдек, болалар қўлларини ювиб, кейин мактабга кирмоқда. Улар дарсда ниқобларда ўтирибди. Ниқоблар тез-тез алмаштирилмоқда. Ўқувчиларнинг ҳар бирига алоҳида ҳимоя тўсиқлари ўрнатилган.