Тошкентда карантиндан сўнг вокзаллар ва аэропот очилди (видео)
(last modified Tue, 19 May 2020 11:00:18 GMT )
май 19, 2020 16:00 Asia/Tashkent

Жорий йил 18 май кунидан Тошкентдан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкентдан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови қисман тикланди.

Барча йўловчилар санитария қоидаларига қатъий риоя қилмоқда: ҳимоя ниқоб ва қўлқопда, киришда дезинфекциядан ўтади. Дастлаб йўловчилардан "COVID-19"га тест таҳлили олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилган. Кейинчалик Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

Поездда жойлашиш – ҳам санитария талабига риоя қилган ҳолда: йўловчи икки ўриндиқда бўлади.  

Авиа парвозлар ҳам ўз ишини тиклади: аэропорт киши қисмида – санитария назорати, кутиш залида эса ижтимоий масофага риоя қилинади.

Пойтахтдан биринчи самолёт Урганчга учди. Шу ҳафтада рейслар Нукус ва Термезга  режалаштирилган.