Халқаро Қудс куни жаҳон халқларининг мазлум Фаластин халқи билан бирдамлик кунидир
Кейинги асрлардаги энг даҳшатли зулм Фаластинда амалга оширилган. Бу фожиада бир халқнинг ҳамма нарсаси: унингватани, уй-жой, экин майдонлари, мол-мулки, қадр-қиймат ва ҳурмат-эҳтироми мусодара қилинди.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари оятулло Хоманаий ҳазратлари ислом оламидаги муаммолар, жумладан Фаластиндаги танглик, Яман, Ғарбий Осиё ва Африка Шимолидаги жангларни муштарак душман қаршисида мусулмон мамлакатлари ӯртасидаги бирдамликнинг йӯқлиги натижаси деб атаб, буюрмишлар:
Бугунги ислом оламининг энг улкан мусибати Фаластин муаммосидир. Бунда бутун бир халқнинг уй-жойи ва ватанини тортиб олиб, ӯзини овораю сарсон қилишди.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Ҳажнинг улуғ анжумани иштирокчилирига йӯллаган мактубларида ҳам бу мавзуга эътибор қаратиб ёзган эдилар:
Золим Америка ӯзининг хиёнаткор шериклари билан биргаликда ишлаб чиққан “Аср муомаласи” лойиҳаси нафақат Фаластин халқи, балки бутун инсониятга қаратилган жиноятдир. Биз барчани душманнинг бу ҳийла-найрангини пучакка чиқариш учун сай-ҳаракат қилишга чақирамиз. Аллоҳнинг кӯмаги билан бу лойиҳа ва мустабидлар томонидан режалаштирилган барча ҳийла-найрангларнинг муқовимат жабҳаси томонидан чилпарчин этилишига ишонамиз.
“Аср муомаласи” лойиҳаси Фаластин муаммосини ҳал этишга қаратилган барча халқаро келишув, қарор ва резолютсиялар, БМТ ва Исломий Ҳамкорлик ташкилоти деклоратсияларига зиддир.
Бу лойиҳада Қуддуси шариф, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларидаги шаҳарчаларни сионистик режимга бериш ҳамда фаластинлик оввораларнинг ӯз ватанларига қайтиш ҳаққини кӯрмасликка олиш каби ёвуз ниятлар режалаштирилган.
Фаластинлик барча гуруҳ ва ҳаракатлар бу лойиҳага қатъий қарши эканликларини эълон қилишди.
Ҳаммос ҳаракатининг Теҳрондаги вакили Холид Қудуми Фаластин халқининг муқовимати сионистларнинг барча режаларини синдириб ташлашига ишора қилиб, деди: “Аср муомаласи” лойиҳасида кӯзда тутилган мақсадлардан бири муқовимат номли қудратли қуролни синдиришдан иборат”.
Америка бугунги кунда исломий умматга қарши ҳар қачонгидан кӯра ошкора фитна ва ҳийла-найранг билан курашга шайланган.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари оятулло Хоманаий ҳазратлари Эрон халқига телевизион орқали қилган мурожаатларида буюрдилар:
“Коронавирус ҳодисаси дунё қудратларининг турли миллатлар, жумладан Фаластин халқига ӯтказаётган зулм-ситамларнинг унутилишига сабаб бӯлмаслиги керак”.
Эрон Ислом жумҳуриятининг Фаластин муаммосини ҳал қилишга қаратилган тавсияси БМТ томонидан расман руйхатга олинган бӯлиб, бу тавсияда Фаластинда яшаётган ва чет элларда овора бӯлган барча фаластинликлар иштирокида Халқаро ташкилотлар назоратида демократик референдум ӯтказиш назарда тутилган. Бу тавсияда Фаластин халқи ӯз тақдирини ӯзи белгилаши лозимлиги қайд қилинган.
Эрон Ислом жумҳуриятининг Халқаро Қудс кунини эълон қилишдан кӯзда тутган сиёсатлари Фаластиннинг мазлум халқини ҳимоя қилиш, минтақада тинч-тотувликни мустаҳкамлаш ҳамда Америка ва сионистик режимнинг ихтилоф солишга қаратилган амалларини маҳкум қилишдан иборат.