Канада бош вазири ирқчиликка қарши намойишда бир оёғига тиз чўкди
(last modified Sun, 07 Jun 2020 06:17:41 GMT )
июн 07, 2020 11:17 Asia/Tashkent

Намойиш 5 июнь куни Канада пойтахти Оттава марказидаги парламент биноси яқинида ўтган. Қора рангли ҳимоя ниқобида ва атрофида тансоқчилар бўлган бош вазир “Адолат йўқ = тинчлик йўқ” деб номланган намойишда пайдо бўлганда, намойишчилар ундан АҚШда полиция томонидан ушланиш вақтида ҳалок бўлган қора танли Жорж Флойд хотирасига бир оёғига тиз чўкишни сўрашган. Бош вазир намойишчилар илтимосини бажариб, тиз чўккан.