Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг Бишкек учун аҳамияти
(last modified Sun, 28 Jun 2020 10:32:02 GMT )
июн 28, 2020 15:32 Asia/Tashkent
  • Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг Бишкек учун аҳамияти

Қирғизистон давлати Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг ролини ушбу ўлканинг ривож-равнақ топиши учун стратегик аҳамиятга эгадир деб эълон қилди.

Қирғизистон транспорт ва коммуникция вазирлиги бир баёнот нашр этиб, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш жараёнини шарҳ-изоҳ бериш зимнида, бу лойиҳа Қирғизистон учун стратегик аҳамиятни касб этади ва уни амалга ошириш эса Бишкекнинг асосий мақсади ҳисобланади,-деб эълон қилди. 

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл лойиҳаси 

Марказий Осиё республикалари, шу жумладан қуриқлик қамраб олган ва халқаро суларга чиқиш йўлига эга бўлмаган Қирғизистон "Битта йўл ва битта белбоғ " номли лойиҳага қўшилиши бу мамлакатлар учун фойдали ва муҳим йўл очилиши маъносидадир. Шунинг учун бу алоқа йўли Бишкек давлати ва Қирғизистон халқи учун катта аҳамиятга эгадир. Бу йўл Қирғизистон ва Марказий Осиёдаги бошқа республикаларнинг иқтисодини ривожлантиришга катта кўмак бериши мумкин. Зикр этиб ўтиш жоизки, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли  "Ипак йўли янги лойиҳаси " ёки "Битта йўл ва битта белбоғ " лойиҳасининг бир қисми ҳисобланадиким, бу муҳим йўлни фойдаланишга топшириш эса Ғарбий Осиё билан Европа ва ҳатто лотин Америкаси боғланиши мумкин.

Янги ипак йўли номи билан ҳам маълум бўлган "Битта йўл ва битта белбоғ " лойиҳаси қадимий ипак йўлидан олинган сўз бўлиб, катта коммуникацион тармоқларни ижод этиш орқали Хитойнинг сув ва темир йўлларини Европа, Ғарбий Осиё, Африка ва Лотин Америкасига ва аксинча боғлаши керак. Бу лойиҳа камида 65 мамлакатни ва амалда дунё жамиятининг 70 фоизини   ўзига қамраб олади.  

Хитой Халқ республикаси президенти бу лойиҳани биринчи марта 2013 йил октябр ойида Қазоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган йиғилишда баён этилди. Аммо уша вақтда бу лойиҳа амалга оширилишига ишониш қийин эди. Бу алоқа йўлини қуриш кичик ва катта эътирозлар борлигига қарамай шундай назарга ташланадиким, Американинг ушбу заминда баён этган мухолифати ажабланарли туюлади. Айниқса, янги ипак йўли лойиҳаси иқтисодий ва савдо-сотиқ қилиш йўли деб талқин этилади, аммо Америка расмийлари Хитойнинг сиёсий ва иқтисодий қудратига катта тасир етказишидан ваҳимага тушган.

Американинг собиқ мудофаа вазири Жеймс Матис 

Шунинг учун Американинг собиқ мудофаа вазири Жеймс Матис бу ҳақда шундай деб айтган эди: "Дунёда тижорат қилиш учун кўп йўл ва белбоғлар мавжуд ва ҳеч қайси бир давлат бир белбоғ ва бир йўл" лойиҳасини бошқаларга буюришга ижозат бермаслиги керак". 

Хитой тижорати дастурига АҚШ ҳарбий расмийсининг аксиламал кўрсатиши Хитой давлати томонидан Америка гегемониясига таҳдид солиш қаршисида Оқ Уй расмийларининг хавотирланишини кўрсатади. Ҳолбуки, Хитой давлати "Бир йўл ва бир йўл" лойиҳасини ўзи ва  атрофидаги мамлакатлар учун фойда ва манфаат келтирадиган лойиҳа деб эълон қилди.

Бу ҳақда сиёсий масалалар бўйича эксперт ва университет устоди доктор Баҳром Амир Аҳмадиён шундай фикр билдиради: "Ипак йўли ҳақида айримлар шўҳратпарастлик бир идеядир деб айтишади, аммо хитойликлар ипак йўлини ижро этиш муносабатини иштирок этиш ва манфаат келтирадиган лойиҳа деб билишади ва унинг сабабини ушбу лойиҳани ижро этиш учун кўп мамлакатларнинг қизиқиш билдиришларидадир деб билишади."

Эрон ва Хитой ўртасидаги янги темир йўл лойиҳаси 

Бу ҳақда шуни таъкидлаш жоизки Хитой давлатининг шиори уша вақтда амалда татбиқ этиладиким, агар Буюк ипак йўлида муҳим рол уйнаган Эрон Ислом Жумҳурияти каби мамлакатлар турли минтақалар ўртасида алоқа ўрнатиш ва таварларни транзит қилиш учун ўз тасирчан ролини ижро этса. Акс ҳолда,  бу масалада Хитой ҳукуматининг оптимизмига умидворлик билдириб бўлмайди.

Буюк ипак йўлининг тасирчан ва муҳим рол уйнашини эътиборга олиб айтиш лозимки, Марказий Осиё раҳбарлари бу лойиҳанинг ижро этишига мувофиқат қилишмоқда. Чунки дунё жамоятчилиги билан алоқада бўлишлари учун бу минтақадаги мамлакатларнинг кўп мушкулотлари Эроннинг турли йўллари ва Янги ипак йўли орқали бартараф этилади. 

 

Ёрлиқ