Россия-АҚШ муносабатлари энг ёмон вазиятда
(last modified Tue, 14 Jul 2020 13:34:50 GMT )
июл 14, 2020 18:34 Asia/Tashkent
  • Россия-АҚШ муносабатлари энг ёмон вазиятда

Россия-АҚШ муносабатлари cовуқ уруш тугаганидан буён жуда кӯп ӯзгаришларни бошдан кечирди. Бироқ, 2014 йилда ва ундан кейинги йилларда Украина инқирози билан Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар совий бошлади  ва икки мамлакат ўртасидаги тортишувлар мисли кўрилмаган нисбатларга эришди.

Хавфсизлик ва ҳарбий масалаларда Москва билан тўқнашишдан ташқари, Вашингтон ҳозирда Россияга турли сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, ҳарбий, қурол-яроқ  ва энергетика жиҳатидан босимни кучайтириш сиёсатини олиб бормоқда.

Дмитрий Песков

Кремл ушбу вазият ва унинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирган. Россия-Америка муносабатларининг совиб кетаётганига  муносабат билдирар экан, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков деди: "Бизнинг муносабатларимиз энг ёмон ҳолатдадир ва биз айтишимиз мумкинки  икки томонлама муносабатларнинг энг ёмон даврига тушиб қолдик." Москва фикрига кўра, бу томонлар ўртасидаги барча ихтилофли масалаларга  тегишли. Песковнинг сўзларига кўра, бу ҳолат нафақат икки томонлама муносабатларда, балки икки давлатнинг халқаро даражадаги турли масъулиятларида ҳам кузатилмоқда. Бу кўп томонлама муносабатларга, айниқса қурол-яроқ назорати ва стратегик барқарорлик соҳасига тегишли бӯлиб, бу соҳадаги  барча шартномаларни йӯққа чиқариш арафасига келиб қолган. Россиянинг юқори лавозимли амалдори Трамп маъмуриятининг халқаро барқарорлик ва хавфсизликка салбий таъсир кўрсатадиган қуролларни назорат қилиш бўйича барча шартномаларни бекор қилиш борасидаги ҳаракатларини эслатиб ўтди.

Владимир Путин

 Россия Президенти Владимир Путин ҳам Россия-АҚШ муносабатларига    изоҳ берб,  бу АҚШ ичкарисидаги  сиёсий жараёнлар маҳсули эканлигини таъкидлади.

Ақш ва Россия ўртасидаги тафовутлар нафақат халқаро ва минтақавий муаммолар, масалан, Украина инқирози, Баржом ядровий битими, Корея яриморолидаги ядровий инқироз, Сурия инқирози, шунингдек, қурол назорати тўғрисидаги шартномалар каби йирик муаммолар, балки халқаро тизимнинг моҳияти бӯлган кўптомонлама муносабатларни ҳам ӯз ичига олади. Ядровий қобилияти ва Шарқий Европа, Ғарбий Осиё ва Лотин Америкасидаги таъсир доиралари каби икки халқаро қудратнинг қарама-қарши манфаатлари Вашингтонни Миллий хавфсизлик стратегияси, Миллий мудофаа стратегияси ва янги ядровий доктрина  каби ҳужжатларда Россияни Қўшма Штатлар учун энг катта таҳдид ва биринчи рақамли ядровий таҳдид деб аташга мажбур қилди.

Вашингтоннинг Москвага қарши душманлик  ҳаракатлари Россия томонидан жавобсиз қолмади. Айни пайтда Москва ва Вашингтон ўртасидаги қарама-қаршилик бир неча соҳаларда яққол кӯзга ташланади. Макро даражада Москванинг нуқтаи назари оптимал халқаро тизим  бўйича Вашингтонга зиддир. Икки халқаро қудрат  минтақавий инқирозлар ва можаролар соҳасида ҳам ӯзаро зиддиятли ихтилофларга эга. Шарқий Европа ва Суриядаги АҚШ-Россия қарама-қаршиликларидан ташқари, Лотин Америкаси, хусусан, Венесуела ҳозирда ушбу рўйхатга қӯшимча қилинди. АҚШнинг қурол-яроқ бӯйича битимлардан чиқиб кетиши билан хавфсизлик соҳасида ҳам қуролланиш рақобати ва қурол-яроқ назорати соҳасида, Москва ва Вашингтон ўртасида жиддий келишмовчилик юзага келди.

Доналд Трамп

Америка Қўшма Штатларининг очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқиб кетиши, ундан олдинроқ эса Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқиши ва Вашингтоннинг 2021 йил февралда тугайдиган янги START битимини узайтириш бўйича музокараларни бошлашдан бош тортиши билан Москва ҳозирнинг ўзида Вашингтон ўзининг ракета ва ядровий арсеналини атайлаб кӯпайтиряпти, Трамп  маъмуриятининг Хитой  ва Россия ҳақидаги гаплари Американинг бу битимлардан чиқиб кетиши учун баҳонадан бошқа нарса эмас, деган хулосага келган.   

"Биз энди АҚШга ишонмаймиз ва уни стратегик барқарорлик бўйича шеригимиз деб билмаймиз",-- деди Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей  Рябков.

 Ҳозирги вақтда Трамп  маъмуриятининг халқаро мажбуриятлар ва келишувларга риоя қилмаслик ҳаракатлари, айниқса қурол назорати соҳасидаги ҳаракатлари Россия билан муносабатларнинг кескинлашувига олиб келди. Америка  Қўшма Штатлари томонидан ушбу сиёсатнинг давом эттирилиши халқаро майдонда  беқарорликни ва халқаро қудратлар ӯртасида,  айниқса ядро қуроллари соҳасида қуролланиш пойгасини кенгайтиришга олиб келади.