Ардабил-Миёна темир йўли қурилишидан олинган лаҳзалар (видео)
(last modified Tue, 25 Aug 2020 09:21:30 GMT )
август 25, 2020 14:21 Asia/Tashkent

Ардабил-Миёна темир йўлдан фойдаланган ҳолда, Озарбойжон республикаси ушбу темир йўл орқали Форс кўрфази минтақасига йўл очади.

Эрон Пресс ахборот агентлигининг хабар беришича, Ардабил-Миёна темир йўлининг қурилиши 2019 йилдан бошланиб, узунлиги 174 километрни ташкил этади ва унинг амалдаги ижроси 12 бўлимда тез амалга оширилмоқда. 
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг буйруғига биноан йўллар ва шаҳарсозлик вазири Муҳаммад Исломий Ардабил шаҳрига яқинда қилган ташрифи давомида, Ардабил-Миёна темир йўли 12 давлатнинг охирига келиб ишга тушиши кераклигини айтди. 

Ардабил шаҳар ҳокимлиги ўзининг бюджетига кўра Ардабилдан Порсобод шаҳрига чегарадош темир йўлини давом эттириш учун махсус пул ажратди.Шунда яқин келажакда Озарбойжон Республикасининг темир йўллари Эрон ва Форс кўрфази темир йўл тармоғига уланади.