август 25, 2020 16:08 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президентлик сайловларининг еттинчи даврига номзадларни рўйхатга олиш давом этмоқда

Тожикистон президентлик сайловларининг еттинчи даврини ўтказиш остонасида ушбу мамлакатнинг сиёсий арсасида фаолият олиб борадиган партиялар ўз номзодларини илгари суришди.

Тожикистон социалистик партияси раиси Абдулҳалим Ғаффоров

Тожикистоннинг социалистик партиясининг охирги йиғилишида партия раиси Абдулҳалим Ғаффоров ва ушбу ўлканинг келаси президентлик сайлови учун демократлар партиясининг номзади сифатида Саъид Саъиджаъфар Усмоновнинг номзадликлари таклиф этилди. Тожикистонда фаолият олиб бораётган иккита партия номзвадларини таклиф этиш билан номзадларнинг сони уч кишига кўпайди. Бундан олдин Тожикистоннинг қишлоқ хўжалиги партияси раиси Рустам Латифзода президентлик сайловига ўз номзадлигини қуйган эди.  Коммунистик партия ва ҳукмрон Халқ демократик партияси ўз номзодларини келаси ой (сентябр) бошида эълон қилишлари кутилмоқда. 

Тожикистон Демократик партияси раҳбари Саъид Саъиджаъфар Усмонов

Тожикистонда еттинчи президентлик сайловларини ўтказиш билан боғлиқ бир фатор фикрлар мавжуд. Тожикистон президентлик сайловлари шу йилнинг 2020 йил 11 октябрида ражалаштирилган. Президентлик сайловлари шу йил октябр ойида бўлиб ўтади, Аммо Тожикистонда 1991 йилда мустақилликка эришганидан бери ўтказилган барча сайловлар ҳар доим ноябрнинг биринчи кунида бўлиб ўтган. Тожикистон конституциясига биноан партиялар, касаба уюшмалари ва ёшлар иттифоқлари президентликка номзод кўрсатиш кўрсатишга ҳақлидир. Шу билан бирга, бу Тожикистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумдан кейин Тожикистонда ўтказиладиган биринчи президентлик сайловидир.    

2016 йил май ойида референдумга қуйилган Тожикистонинг конституциявий тузатиш натижаларига кўра, президентликка номзодларнинг ёши 35 ёшдан 30 ёшга қисқартирилди ва шунингдек президент Имомали Раҳмон ва тожик халқининг етакчиси Тожикистоннинг 2020 йилги сайловларда чекланмаган равишда иштирок этиши тасдиқланган. 

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон

Аксарият тожик экспертлари амалдаги президентни Тожикистонда еттикчи президентлик сайловларига асосий даъвогар деб ҳисоблашади. Аммо сиёсий айрим таҳлилчилар Тожикистон президентлик сайловлари арафасида ёки ундан кейин сиёсий ривожлашнинг турли сценарияларига дуч келиши эҳтимолини истисно этишмайди. Аслида, тожик экспертлари башорат этишларича, Имомали Раҳмон Қозоғистон ва Туркманистон президентлари сингари, Тожикистон мустақиллигининг 30 йилли арафасида президент сифатида истеъфога чиқади ва ҳокимиятни Миллий Мажлис спикери, яъни унинг ўғли Рустам Имомалига топширади.

32 ёшли сиёсатчи ва амалдаги президентнинг ўғли Рустам Имомали Тожикистон миллий 
парламентда сенаторлик лавозимига қисқа вақт ичида эришди. Тожикистон Миллий парламент спикери иерархиёсидаги иккинчи шахс иккинчи шахс ҳисобланади ва президент вафот этган ёки истеъфога чиққан тақдирда у янги сайловларга қадар давлат раҳбарлиги вазифасини бажаради. У илгари уч йил давомида Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган.

Бу борада таниқли тожикистонлик журналист ва сиёсий эксперт Ражаб Мирзо шундай дейди: "коронавирус эпидемиясининг авж олиши ҳокимиятни Рустам Имомалига ўтказиш режаларини кечиктирди. Тожикистон экспертларининг тахминларига кўра, Имомали раҳмон президентликка номзод бўлиши ва сайловда ғалаба қозониши мумкин, аммо Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланганидан кейин ҳокимиятни ўғлига топшириб истеъфога чиқади" 

Рустам Имомали шу йил апрел ойидан бери Тожикистон Олий Мажлисининг спикери сифатида фаолият олиб бормоқда.

Умуман олганда, айрим тожик экспертлари Тожикистонда ўтказилган президентлик сайловларининг олдинги босқичларига таяниб, бу президентлик сайловидаги рақобатларни сохта деб талқин этсаларда, аммо шак-шубҳасиз Тожикистон партиялари раҳбарларининг сайловда иштирок этишлари президентлик сайлов жараёни қизғин ўтишига кўмак беради.

Ёрлиқ