сентябр 01, 2020 16:01 Asia/Tashkent
  • АҚШ Хавфсизлик Кенгашининг такфирий гуруҳларга қарши қарорига  вето қуйди

Америка 2011 йилда Сурия бўҳрони бошланишидан кейин такфирий гуруҳлар, айниқса ИШИД террористик гуруҳини ташкил этиш ва уни кенгайтиришда катта рой уйнади. Энди, такфирий террористлардан фойдаланиш вақти охирга етганидан сўнг келиб чиқишлари Европадан бўлган террористларнинг тақдири Америка ва Европанинг бошқа ихтилофига айланиб қолган.

Америка душанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг чет эллик такфирий жангарилар тақдири тўғрисидаги қарорига вето қуйди, чунки уларнинг ватанига қайтарилишини талаб қилмаган сабабли Американинг евролпалик иттифоқчилар билан ихтилофини кучайиб бораётганини кўрсатди. Бу қарор Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси Индонезия томонидан таклиф этилган эди ва ушбу кенгаш аъзоларининг 14- та ижобий овозини олишга муваффақ бўлди ва фақат Америка унга вето қуйди.

ИШИД террористик гуруҳи 

Гарчи Ғарб блоки ҳеч бўлмаганда  терроризмга қарши курашиш масаласида бир фикрга келган бўлсада, аммо европаликлар томонидан қўллаб-қувватланаётган ушбу резолюцияга Вашингтоннинг қарши овоз бериши Атлантика блоки ўртасида бушлик борлигини намойиш этиш зимнида, европалик фуқаролигига эга бўлган террористларни қайтаришга мухолиф бўлган европалик шериклардан Трампнинг ғазабланишини кўрсатади.

Индонезиянинг таклиф қилинган резолюцияси БМТ-га аъзо давлатларни минглаб Сурия ва Ироқ қамоқларида бўлган хорижий жангариларни қайта қабул қилишга ва уларнинг жазо муддатини ўтаб бўлгандан кейин турмуш ўртоқлари ва фарзандларига махсус ёрдам кўрсатишга даъват этди. 

АҚШ-нинг БМТ ташкилотидаги элчиси Келли Крафт

АҚШ-нинг БМТ ташкилотидаги элчиси Келли Крафтнинг таъкидлашича, терроризмга қарши халқаро ҳаракатларни кучайтириши керак бўлган Индонезиянинг резолюцияси "умуман қабул қилинмаганидан ҳам ёмонроқ эди."

У " хорижий жангариларни ўз мамлакатларига қайтаришдан иборат бўлган биринчи муҳим қадамга ишора этмасдан "терроризмга қарши курашни кучайтириш" тўғрисидаги қарор мувафаққиятсиз қолади. Натижада Америка унда иштирок этишдан ўзини тияди,-деб таъкидлади. 

Ушбу резолюцияга вето қуйиш учун Американинг баҳона қидиришидан ташқари иккита муҳим масала диққатни ўзига жалб этади. Биринчи масала шундай иборатким, Трамп давлатининг сайъ-ҳаракати ва позиция олшишини эътиборга олиб, Америка ҳар куни яққаланиб қолмоқда ва унинг Ғарб иттифоқчилари ҳам кўп масалаларда Вашингтонга ҳамроҳлик қилишдан қўл тортишмоқда. Бу ишнинг сабаби ҳақиқатан ҳам Трамп давлатининг бир ёқлама ва ўзини уйлайдиган ёндошувидирким, бошқа мамлакатларга юқоридан тўриб муносабат қилиш ва Америка манфаатларини ҳамма нарсадан афзалроқ деб билиш зимнида, бошқа барча мамлакатлар халқаро ва минтақа масалаларида Американинг ёндошуви ва истак-хоҳишига қараб амал қилишларини хоҳлайди. Табиийки,кўп қутблик томон ҳаракат қилаётган бу жаҳонда бундай қарашга ҳеч қайси бир мамлакат қўшилмайди. Аммо Дональд Трампнинг Америка яна дунё гегемониясига қайтиши ҳақида асоссиз иддао қилишига қарамай амалда Вашингтон кунсайин яккаланиб қолмоқда.

АҚШ миллий хавфсизлик кенгашининг собиқ аъзоси Роберт Малининг сўзларига кўра, Дональд Трампнинг бир томонлама муносабати Баржом ядровий келишувидан чиқиб кетиши ва АҚШ-нинг энг яқин иттифоқчиларига савдо тарифларини жорий этиши билан янада оммалашган мамлактани яккалантириб қуйди. 

Шунингдек, дунёдаги йирик давлатларнинг кўплаб юқори лавозимли мулозимларининг, шу жумладан Вашингтоннинг Европадаги шерикларининг Трамп сиёсати ва АҚШ-нинг яккаланиб қолишининг кучайиб бораётганидан хавотирланиш билдиришга урғу беришлари, АҚШ-нинг баҳсли президентининг иддаоси асоссиз эканлигини кўрсатмоқда. 

Америка президенти Дональд Трамп 

Иккинчидан Трамп такфирий жангарилари масаласида Европани айблаб, уларни Европа давлатлдарига қайтаришни истайди. Трамп такфирий террористлар гуруҳи, айниқса ИШИД террористик гуруҳини шакллантириш ва уни ташкил этишда Америка уйнаган муҳим ролини эсидан чиқарганга ўхшайди. Вашингтон ўзи ташкил этган гуруҳлар масъулиятини бошқа мамлакатлар буйнига қуйишга тайёрдир. Трамп 2016 йил январ ойида сайловолди рақобатларида сўзлаган нутқида, Абама ва Хиллари Клинтон содоқатли одамлар эмаслар. Хиллари Клинтон Барак Абама билан бирга ИШИД террорчи гуруҳини вужудга келтиришган.,-деб айтган эди. 

Россиянинг сиёсий масалалар бўйича эксперти Иван Иполитовнинг айтишича, охирги йилларда Американинг мақсади ташқи сиёсатларини амалда татбиқ этиш учун ифротгарчилик ва терроризм масаласидан бир восита сифатида фойдаланишдан иборат бўлган ва бу масаланинг оқибати  эса Ғарбий Осиё мамлакатларини заифлантириш ва ифротгарчилик ва терроризм кенгайишига имконият яратишдан иборат бўлган.      

Энди,такфирий гуруҳларнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, Америка Европа фуқаролигига эга бўлган такфирийларни Европага қайтариш зарурати баҳонасида ушбу мамлакатларга босим ўтказмоқчи. Дарҳақиқат, Трамп давлати европалик такфирий жангариларни қайтариш зарурлигидан европаликларни Вашингтон талабларини бажаришга мажбур қилиш учун босимни кучайтириш воситаси сифатида фойдаланмоқда. Аммо европалик давлатлар эса бу террористларни қабул қилишни хоҳламайди. Шу тартиб билан бу масала Атлантика океанидаги икки томон ўртасидаги ихтилофларни кўпайиши сабабига айланган.

Ёрлиқ