Сионистик режим билан алоқаларни нормаллаштиришда Ол-Сауъднинг амали ва сўзларидаги зиддиятлар
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ақш президенти Дональд Трамп билан телефон орқали қилган сўҳбатида, мустақил Фаластин давлатини шакллантиришни сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш шарти деб таърифлади.
13 август куни Дональд Трамп БАА ва сионистик режим муносабатларини нормаллаштиришга рози бўлганлигини эълон қилди. Абу-Даби-Телб-Авив келишувига эришилганидан уч ҳафта ўтгач, Саудия Арабистони қироли ушбу масала бўйича Саудия Арабистонининг расмий позициясини эълон қилди.
Салмон бин Абдулазиз Саудия Арабистонининг сионистик режим билан муносабатлари нормаллашишини рад қилмади, балки уни шарт-шароитли этиб қуйди. Салмон бин Абдулазиз Дональд Трамп билан телефон орқали қилган сўҳбатида, Фаластин давлати ташкил этилмагунича Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларини нормаллаштирмаслигини айтди.

Бироқ, Малик Салмоннинг иддаоси шунчаки "сўздаги" иддао бўлиб, Ал-Риёзнинг сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган "амалий" сиёсатига мутлақо зиддир. БАА ўтган ҳафта Саудия Арабистони ҳукуматидан Аморотга учадиган ёки ундан учадиган самолётларга Саудия ҳаво ҳудудини кесиб ўтишига рухсат беришини сўраган ва Ол-Сауд эса бунга ролилик берган.
Шундай қилиб, БАА-га етиб келган биринчи Исроил самолёти Саудия ҳаво ҳудудини кесиб ўтиб, босиб олинган ҳудудларга қайтиб келди. Саудия Арабистонининг бу ҳаракати бир томондан БАА ҳукуматининг сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган ҳаракатини тан олиш ва қўллаб-қувватлаш бўлса, бошқа томондан эса Ар-Риёзнинг Тель-Авив билан алоқаларини яширин равишда нормаллаштиришдир.
Айни пайтда Ар-Риёзнинг Исроил самолётларига Саудия Арабистони устидан ўтишга рухсат бериш қарори Ол-Сауднинг фаластинликларга қарши содир этган хиёнатдир. Шунинг учун сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришни мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш шарти қилиб қуйиш Саудия Арабистони қиролининг шунчаки намойишли иддаосидир.
Яна бир муҳим масала шундаки, "аср муомаласи" лойиҳасида мустақил Фаластин давлатини барпо этиш масаласи рад этилмаган, балки таъкидланган. Аммо Шарқий Қуддус, Ғарбий Қуддус сингари сионистик режимга топиширилди ва қишлоқ пойтахтига эга бўлган мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш масаласи назарга олинган. Қирол Салмон бунга қаршилик кўрсатмади ва пойтахти Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини ташкил этишни таклиф этмади.
Бу Саудия Арабистонининг Исроил билан муносабатларини нормаллаштиришга оид Ол-Сауд эълон қилган сиёсати ва ҳаракатининг бир-бирига қарама-қаршилигидир.
Яна бир муҳим масала шундаки, Ол-Сауд ва айниқса Саудия Арабистонининг шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмон сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришга ишонади. Бин Салмон 2018 йил март ойида АҚШ-га ташрифи чоғида сионистик режим билан давом этаётган зиддиятларда фаластинликларни айблади. Дарҳақиқат, 2018 йил март ойида аҚШ-да Муҳаммад Бин Салмон Исроил суверенитетини расман тан олди ва фаластинликларни сионистик режим билан давом этаётган зиддиятларнинг сабаби сифатида таништирди.
Саудия Арабистони подшосининг сионистик режим билан муносабатларни оддийлаштириш борасида оғзаки ва амалий ҳаракатидаги қарама-қаршиликка сабаб бўладиган нарса шундаки, Малик Салмон расман Фаластиндан юз угуриши ислом дунёси жамоатчилик фикрида унинг ва Саъудия Арабистонининг обрўсини туширишини яхши билади.
"Саудия Арабистонининг қариган подшоси Малик Салмон ўз ҳукмронлигини баҳсли ҳаракат билан якунламоқчи эмас, чунки агар у шундай қилса, у халқнинг лаънатига учрайди"-деб ёзган Лондондаги иқтисодиёт университетининг Ўрта Шарқ институти профессори Мудови Ол-Рашид.
Шунинг учун Саудия Арабистонининг сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришга шарт қуйиш Фаластинни ҳимоя қилиш ёки БАА ҳаракатларини қоралаш дегани эмас, лекин биринчи навбатда бу жамоатчилик фикрини алдашга ва Саудия қариган подшосининг обрўсизлигига йўл қуймасликка қаратилган оммавий ахборот воситаларининг ёлғонидир.