сентябр 16, 2020 14:41 Asia/Tashkent
  • Теҳронда ўтказилган Бутунжаҳон ислом уйғониш ассамблеяси йиғилиши; Фаластин армонларига хиёнат қилишга қарши масъулиятлар ва мақсадлар

Жиноятчи сионистик режим ишғолгарлик билан вужудга келган ва шу сабабдан ҳеч қандай қонуний ҳақ-ҳуқуққа эга эмас.

Бу тарихий ва сиёсий ҳақиқатдирким, ҳеч қандай лойиҳа ва келишув билан унинг моҳияти ўзгармайди. 

Америка президенти Дональд Трампнинг "аср муомаласи" шайтоний лойиҳаси

Америка президенти Дональд Трамп 2019 йил январ ойида "аср муомаласи" шайтоний лойиҳасини намойиш этди. Сионистик режим бош вазири Бинямин Натаняҳу сионистик ва америкалик ушбу лойиҳани намойиш этиш маросимида ҳузур топган учта мамлакат-Баҳрайн, БАА ва Уммон элчиларига хитоб айлаб, сизларни бу ерда кўришимдан жуда хурсандман. Сизларнинг бу ерда ҳузур топишлари жуда муҳим паёмни етказади,-деб айтди. 

Энди ушбу келишувга келиш жараёни давомида Америка президенти 13 август кунида БАА ва сионистик режим ўртасида муносабатларни нормаллаштириш келишувини эълон қилганидан кейин бир ой ўтгач, 155 сентябр куни сионистик режим ва Баҳрайн ўртасида муносабатларни нормаллаштирилиши ҳақида хабар берди.   

Сионистлар билан минтақадаги айрим араб мамлакатлари ўртасида алоқаларни нормаллаштириш  ва "аср муомаласи"  лойиҳасини намойиш этиш бу кенг миқёсда фитнанинг яна бир намунаси бўлиб, унинг мақсади дунёнинг барча халқларига ва Фаластин халқига қарши содир этилган зулм ва жиноятларга халқаро ҳамжамиятнинг бирдамлик ягона овози  етказилиши учун сайъ-ҳаракат олиб борилиши керак. 

Ушбу муносабатда бугун Теҳронда Бутунжаҳон ислом уйғониш ассамблеясининг 13 -сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу учрашув ислом экспертларининг илтимоисига ибоан видеоалоқа шаклида ўтказилади.

Бутунжаҳон исломий уйғониш ассамблеяси бош котиби Али Акбар Вилоятий

Исломий уйғониш халқаро ассамблеяси бош котиби Али Акбар Вилоятий ушбу ассамблея фавқулодда йиғилишини ўтказишнинг мақсадини баён этиш зимнида, исломий уйғониш халқаро ассамблеяси бу масалада сайъ-ҳаракат қилишни ўз вазифаси деб билади. 

Сионистик режим билан дипломатик алоқаларни нормаллаштириш Қудси шариф ва Фаластин армонларига ошкора тарзда хиёнат қилиш ҳамда 1946 йилдан бери Араб Лигаси чиқарган қарорларини бузиш ва оёқ ости қилиш саналади. 

Араб режимлари раҳбарлари, айниқса, БАА, Арабистон ва Баҳрайн ва сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш ниятида бўлган ҳар қандай бошқа исломий ва араб мамлакатлар 70 йилдан ортиқ вақт давомида Фаластин ҳуқуқларини поймол этиб келаётган ва Фаластин билан қатл этиш ва қурол-яроқ билан муносабат қилиб келаётган режим билан муносабат ўрнатиш нафақат мазлум халқнинг зарари, балки кўп араб мамлакатларини ҳам юз минглаб фаластинликларнинг қонини тукишда сионистларга шерик этиб қуйишини билишлари керак.

Раюл-Явм газетасининг бош муҳаррири Абдул-Бори Утвон

Раюл-Явм газетасининг бош муҳаррири Абдул-Бори Утвон ёзган мақоласида сионистик режим ва БАА ўртасида муносабатларни нормаллаштириш келишуви имзоланишидан сўнг Абу-Дабига Тель-Авивдан тўғридан-тўғри биринчи парвоз амалга оширилганига ишора этиб, шундай ёзди: "Абу-Дабий халқаро аэропортига Исроилнинг "Ал-Ол" самолётининг қуниши ва унинг Саъудия арабистони ҳаво ҳудудларидан ўтиши унинг эгалари нуқтаи назаридан тарихий воқеа куринсада, аммо ҳар бир шарафли мусулмон ва араб фуқароси учун аламлидир. Бу сайъ-ҳаракат бошқа Фаластин автоном ташкилоти, Миср ва Иордания томонидан муносабатларни нормаллаштириш келишувларидек шармандалидир." 

Мазлум Фаластин халқининг курашлари тарихи шуни кўрсатадики, Америка ва Исроил фикр марказларида ишлаб чиқарилган фитналар ва фитналарга қарамай, муқовимат фронти Фаластин халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда янада мустаҳкамланмоқда ва минтақа ҳамда дунёда сионизмга нисбатан нафрат янада чуқурлашиб бормоқда.  

Фалатсин халқи, бошқа ҳар қандай миллат сингари, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга ва ушбу муҳим ва дахлсиз тамоюлга асосланиб, ҳеч қандай келишув режаси сионистик режимнинг моҳиятини ўзгартира олмайди. 

Дарҳақиқат, Фаластиннинг тақдири ва келажагини белгилайдиган нарса бу исломий уйғониш ва исломий иродаси ва Фаластин халқининг устуворлигидирким, барча зўравон қудратларнинг ҳисоб-китобларни ва муносабатларини ўзгартиради. 

 

Ёрлиқ