Сувда етиштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришини жадаллаштириш
(last modified Wed, 16 Sep 2020 15:22:19 GMT )
сентябр 16, 2020 20:22 Asia/Tashkent
  • Сувда етиштириладиган маҳсулотлар  ишлаб чиқаришини жадаллаштириш

1399-ҳижрий-шамсий йилни "ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йили" деб номлашда Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ишлаб чиқариш ва муқовимат иқтисодиётини кучайтириш соҳасида таъкидлаган муҳим масалалардан бири бу денгиздан олинадиган оқсил маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш масаласидир.

Меҳнат ҳафталиги муносабати билан қилган нутқларида Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ишлаб чиқаришни кучли миллий иқтисодиётни шакллантиришнинг асосий омили деб атадилар.

Шунингдек, ул ҳазрат йилнинг шиори сифатида "ишлаб чиқаришни жадаллаштириш" муҳимлигини таъкидлаб, ишлаб чиқариш кучли миллий иқтисодиётни шакллантиришнинг асосий омили эканлигини уқтириб, қўшимча қилдилар:

Ишлаб чиқариш мамлакат иқтисодиёти учун ҳаётан муҳим аҳамиятга эга бӯлиш билан бирга сиёсий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан ҳам улкан таъсир кучига эга.  Миллатнинг ӯз эҳтиёжларини қоплаш меъёрида ишлаб чиқаришга қодирлиги ӯша миллатга ӯзига ишонч руҳини мустаҳкамлаб, унга иззат-эҳтиром келтиради. Бу нарса жамиятдаги умумий фаровонликни таъминлаб, миллий ялпи маҳсулот ва экспортни ошириб, ички маҳсулотни бошқа мамлакатларга экспорт қилиш маданиятини юксалтиради.

Шу нуқтаи назардан, ул ҳазрат қолоқликни қоплаш учун мамлакатда мавжуд ишлаб чиқариш тенденциясини етарли эмас деб атаб,  ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва кучайтириш зарурлигини таъкидлаб, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва ҳозирги шароитда унга эришиш йўллари тўғрисида фикр билдирдилар.

Балиқчилик илмий тадқиқот институти раҳбари Маҳмуд Баҳманий, Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари баёнотларига ишора қилиб, қафасларда балиқ етиштириш масаласини шу соҳадаги ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг илмий усулларидан бири деб ҳисоблайди ва шундай дейди:

Ушбу соҳанинг ривожланиши ичимлик сувни тежаш билан бир қаторда, истеъмол қилиниши мумкин бўлган сув ҳайвонлари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жадаллаштиришни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Қисқичбақалардан сув ўтлари ва сув ўсимликларига қадар ишлаб чиқариш хўжаликларини кўпайтириш ва бошқаришда муҳим нуқталарни ўргатиш Балиқчилик илмий тадқиқот институтининг вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қизил икра, карп ва қисқичбақаларни кўпайтириш ва тилапияни интенсив етиштириш соҳасида балиқчилик илмий тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш ва бу балиқни иссиқхона шароитида кўпайтириш; Бу Балиқчилик илмий тадқиқот институтининг кун тартибидадир.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Эрон йилига қафасда 1 миллион тонна  балиқ ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ишлаб чиқариш усулларини ўзгартириш, кўпроқ ишлаш ва миллий ишлаб чиқаришга таяниш ҳамда ички меҳнат ва капитални қўллаб-қувватлаш усулларига асосланади. Қафасда балиқ етиштириш ва ушбу соҳада денгиз сувидан фойдаланиш иш билан таъминлаш ва даромад олиш билан бир қаторда, мамлакатда ичимлик ва қайта тикланадиган сувга эҳтиёж сезмасдан балиқ етиштириш учун шароит яратадиган усуллардан биридир.

Бошқа юқори маҳсулдор сув жониворлари учун ишлаб чиқаришни кўпайтириш нуқтаи назаридан, 1995 йилда балиқнинг филбалиқ тури икраси олинди.  1998 йилнинг биринчи кунларида эса Осторода биринчи марта 3 кг "стерлид" икра ишлаб чиқарилди ва маҳсулдор навларни кӯпайтириш устида фаол иш олиб борилмоқда.

Эндиликда фил балиқ, қора бурун, узун бурун,   чолбош, Сибир балиғи каби балиқ турлари наслчилик хўжаликларида етиштирилиб, ички ва ташқи истеъмол бозорларига юборилмоқда.

Икрали балиқларни етиштириш ҳам ӯтган йилгидан кӯра 20 фоизга ошган.

Балиқчилик илмий тадқиқот институтининг собиқ раҳбари Муҳаммадпур Козимийнинг айтишича, мамлакатда 140минг тонна лосось балиғи етиштирилиб, ширин сувда лосось балиғи етиштириш бӯйича Эрон дунёда биринчи ӯринга чиққан.

Соғлом овқатланиш - соғлом турмушнинг ўлчовларидан бири ва сувда етиштириладиган маҳсулотлардан фойдаланиш ҳар қандай жамият саломатлиги учун муҳим кўрсаткичдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сувда яшовчи ҳайвонлар инсон саломатлиги ва касалликларнинг олдини олишда муҳим таъсир кўрсатиши сабабли ҳафтада икки марта балиқ истеъмол қилишни тавсия қилади. Дунёда сувда етиштириладиган маҳсулотларини истеъмол қилиш жон бошига 20 кг ни ташкил қилади, Эронда эса бу кўрсаткичнинг ярмига тенг.

1998  йилда Эрон 120 миллион тоннадан ортиқ сув маҳсулотларини экспорт қилди, уларнинг қиймати 400 миллион доллардан ошди ва балиқчиликнинг савдо баланси ижобий бўлиб қолмоқда.

1998 йилда 46000 тонна қисқичбақа ишлаб чиқарилиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш режасидан 10% кўпроқ маҳсулот етиштирилди.

Совуқ сувда етиштириладиган балиқлар соҳасида лосось балиғи ишлаб чиқариш бўйича яхши чоралар кўрилди ва бу соҳада тахминан 170 минг тонна, илиқ сувда   етиштириладиган балиқлар соҳасида эса маҳсулот ишлаб чиқаришни 130 минг тоннага етказиш кӯзда тутилган.

Денгиз маҳсулотларини илмий усуллардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ва бу соҳада ўз-ўзини таъминлаш, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш учун замин яратадиган муҳим иқтисодий тармоқлардан биридир.

Эрон халқига қарши душманларнинг иқтисодий мақсадларига эътибор қаратсак, ушбу масаланинг аҳамияти янада ошкор бӯлади. Шу сабабли, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йӯналишидаги ҳар қандай ҳаракат босимларга нисбатан заифликни камайтиради ва тизимни иқтисодий таҳдид ва босимлардан сақлаб қолади.