Осий Чемпионлар Лигаси : «Пахтакор» камчиликда ўйнаб «Персеполис»га ютқазди (фотожамланма)
октябр 01, 2020 12:00 Asia/Tashkent
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалида «Пахтакор» 30 сентябрь, чоршанба куни «Персеполис»га қарши баҳс олиб борди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланди, бироқ 17-дақиқада «Пахтакор» футболчилари камчилик бўлиб қолди: Жалолиддин Машарипов рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам видеотакрорлардан кейин қизил карточка кўрсатди.
49-дақиқада Иса Алкасир номинал мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 66-дақиқада Эрон клуби тўпурари дублни расмийлаштирди.
Шу тариқа «Персеполис» Чемпионлар Лигаси ярим финалига йўл олди ва у ерда «Ан-Насср»га қарши баҳс олиб боради.
Ёрлиқ