«Персеполис» пенальтилар сериясидаги ғалаба эвазига Осиё Чемпионлар Лигаси финалига чиқди(фотожамланма)
октябр 04, 2020 11:32 Asia/Tashkent
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг ярим финалида «Ан-Насср» ва «Персеполис» жамоалари 3 октябрь, шанба куни ўзаро баҳс юритди. Учрашувнинг 37-дақиқасида саудияликлар ишлаб олган пенальтини Абдулраззоқ Ҳамдуллоҳ голга айлантириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Меҳди Абди Қара ҳисобни тенглаштиришга эришди. Якунда ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Унда омад Эрон чемпионига кулиб боқди.
Ёрлиқ