Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги намойишлар (фотожамланма)
октябр 06, 2020 11:55 Asia/Tashkent
Бишкек марказидаги норозилик акцияларида бир киши ҳалок бўлди, 590 киши жабрланди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz» Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб.
Намойишчилар парламент ва президент маъмурияти жойлашган Оқ уйни эгаллагач, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига қараб йўл олди. Махсус хизмат ходимлари билан музокаралардан сўнг улар собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ўтган йилдан буён ҳибсда сақланаётган МХДҚ тергов изоляторидан озод қилди. Колониядан, шунингдек, Атамбаев даврида ҳукуматни бошқарган собиқ бош вазир Сапар Исаков ҳам озод этилди.
Ёрлиқ