Мисрда 2500 йиллик 59 та саркофаг қазиб олинди (фотожамланма)
(last modified Tue, 06 Oct 2020 08:27:22 GMT )
октябр 06, 2020 13:27 Asia/Tashkent
  • Мисрда 2500 йиллик 59 та саркофаг қазиб олинди (фотожамланма)

Дастлабки маълумотларга кўра, ёғоч саркофаглар руҳонийлар, мансабдорлар ва фиръавнларнинг сўнгги давридаги (эрамизгача бўлган 664-525 йиллар) юқори қатлам вакиллари учун қилинган.

Мисрнинг Саккар шаҳридаги қадимий некрополда, Қоҳирадан тахминан 32 километр жанубдаги ҳудудда археологлар энг йирик топилмалардан бири саналган 59 та мумия солинган, қўл урилмаган саркофагларни қазиб олди. Уларнинг ёши 2500 йил атрофида, деб баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, 11 метрлик чуқур қудуқларда жами 28 дона унумдорлик худоси ва марҳумлар ҳомийси Сокарм ҳайкаллари, шунингдек, қимматбаҳо тошлар билан безатилган 35 сантиметр баландликка эга Нефертум худоси бронза ҳайкалчаси топилди.

Бу COVID-19 пандемияси бошланган пайтдан бери қазиб олинган энг йирик топилма ҳисобланади. Бунинг устига, археологлар Жосер пирамидаси ёнида мумияларга эга кўплаб саркофаглар борлигига ишонишмоқда.