Коронавирусдан кейинги Марказий Осиё
Коронавирус пандемиясининг кенг тарқалиши билан дунёнинг барча мамлакатлари иқтисодий муаммоларга дуч келишди, булардан Марказий Осиё ҳам мустасно эмас. Аммо ушбу вирусни назорат қилиш ва уни йўқ қилишдан кейин минтақа мамлакатлари инқирозни ҳал қилиш учун турли хил сценарияларни бошдан ўтказишади.
Ипак йўлини ўрганиш таҳлилий марказ ўзининг бир тадқиқотида Марказий Осиё давлатларининг инқироздан чиқиши мумкин бўлган вариантларини ўрганиб чиқди.
Бунга кўра, Марказий Осиё минтақасида ривожланиш варианти корона эпидемиясидан сўнг, иқтисодий таназзул, завод ва фабрикаларга коронавируснинг қаттиқ таъсири, ишсизликнинг ўсиши, қашшоқлик ва тенгсизликнинг кўпайиши, интивидуал ва корпаратив қарзларнинг кўпайиши, молиялаштириш ва кредитларга талабнинг ортиши, қўшилган қиймат занжирининг бузилиши барқарор ва изчил пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатига йўналтирилган иқтисодий сиёсат каби масалалар билан юзмаюз бўлади.
Бу масала Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатларини ўзига қамраб олади ва бу тадқиқот Туркманистонга тегишли эмас.
Биринчи нуқтаи назар - ривожланиш йўлини ўзини ўзи таъминлаш сиёсати билан тиклашдан иборатдир.
Бу нуқтаи назарга асосан давлат иқтисодиётни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашиши лозим. Одатда эҳтиёж сезадиган ширкатлар ва иш ўринларига бевосита тасир етказади. Бу масалада, аниқса Қозоғистонда нефт нархи кўмакк етказади.
Бундай сиёсат давлатнинг иқтисодиётга аралашувини сезиларли даражада ошириш орқали алоҳида тасирга эга бўлиши мумкин. Қозоғистонда бумасала коронавирус эпидемиясидан олдин кўзда тутилган хусусийлаштириш режаларини амалга оширишини рад этишга олиб келиши мумкин.
Ишсизлик ўсиши билан ҳукуматлар самарадорлик, қобилият ва жозибадорликка аниқ эътибор бермасдан янги иш ўринлари яратишни бойлайдилар. Шу тарзда, тш жойларининг самарадорлиги, қобилияти ёки жозибадорлиги эмас, балки уларнинг сонига устувор аҳамият берилади.
Тижоратда давлат улушининг кўппайиши маҳсулот ва хизматларга талаб ставкасининг сунъий равишда ўсишига олиб келиши мумкин. Ишларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиш ижтимоий харажатларни кмайтириши мумкин. Минтақавий ҳамкорлик сезиларли даражада пасайиши мумкин, чунки барча мамлакатлар ички муаммоларни ҳал қилишга кўпроқ эътибор беришади.
Иқтисодий хилма-хиллик билан боғлиқ масалалар номаълум бир муддатга қолдирилади.
Бундан ташқари, ҳеч қандай ёрдам ва қўллаб-қувватлаш бўлмаслиги мумкин, чунки бу масала биринчи ўринга қуйишни талаб қилади. Шунга кўра, устувор деб тан олинмаган завод ва саноат тармоқлари узоқ муддатда ҳеч қандай ўзгаришга келтирмайдиган ва арзимаган ёрдамни қабул қилишга мажбур бўлади.
Натижада, бундай қараш пандемия оқибатларини қисқа вақт ичида минималлаштиришда самарали бўлади, чунки бу маҳсулот ва хизматларга талабни оширади ва ишсизликни камайтиради.
Улар ҳукуматнинг иқтисодиётдаги иштироки ва эркин бозорни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни кучайиши туфайли сезиларли даражада зарар кўриши мумкин.
Ўзини ўзи таминлаш сиёсатида Ковид-19 пандемияси янги имкониятлар учун кафолат эмас, балки тўлақонли инқироз сифатида талқин этилади.
Қозоғистон бу борада янада катта афзалликка эга, чунки ўтган молиявий ва нефт бўҳронларидан кейин ўз иқтисодиётини мувафаққиятли тиклади.
Ўтмишда Ўзбекистон ҳеч қачон чуқур инқирозга дуч келмаган ва инқироз ҳамда унинг оқибатлари билан курашиш учун "институтсионал генетик хотирага" эга эмас.
Бошқарув модели марказлаштирилмаган Қирғизистон иккита муаммога дуч келади: қисқа муддатли йўқотишларни қоплаш учун ресурсларнинг этишмаслиги ва тезкор ҳамда самарали ҳаракатга эҳтиёж сезадиган одамларнинг ўсиб бораётган ижтимоий барқоролигидир.
Тожикистонда вазъият янада қийинлашади. Ушбу қараш узов муддатли иқтисодий ўсиш ва ривожланишни қисқа муддатли барқарорликка қурбон қилади.
Иккинчи қараш -тармоқларнинг хилма-хиллигини тезлаштириш.
Саноатни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш танлаб олинади ва биринчи навбатда жамиятнинг энг заиф қатламларига қаратилган. Белгиланган, аммо паст нархдаги нефт нархлари ҳукуматнинг муҳтожларга зудлик билан ёрдам бериш имкониятларини чекловчи муҳим омил бўлади.
Иқтисодиётда ҳукумат улуши бир хил даражада қолиб, катта хусусийлаштириш кутилмайди.
Маҳсулотларга бўлган талабнинг тобора ортиб бориши ва хизматларга бўлган талабнинг пасайиши халқаро институтларнинг хорижий молиявий ёрдамини кучайтиради.
Аҳолининг энг заиф қатламлари ва гуруҳларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш коронавирус эпидемиясининг салбий тасирини минималлаштиришга ёрдам беради. Соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий хизматларни такомуллаштириш устувор вазифадир. Ижтимоий соҳада ҳукуматнинг тасири ва иштироки кучаяди.
Хусусий сектор ривожланишнинг муҳим омили бўлиши мумкин. Бироқ, чекланган давлат кўмаги туфайли унинг рақобатбардош бўлмаган тармоқлари ва кичик ҳамда ўрта бизнес тасири қисқа вақт ичида эзилиб кетади.
Қисқа муддатда кўплаб рақобатбардош бўлмаган фабрикалар ишлаб чиқариш ҳажми ва фаолият турини камайтиради ёки фаолият йўналишини ўзгартиради.
Минтақа нима билан юзмаюз бўлади?
Минтақа давлатлари рақобатбардош саноатни яратиш ва уни қўллаб-қувватлаш учун узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқариши керак. Бу масала, айниқса аста-секин Евроосиё иқтисодий иттифоққа қўшилаётган Ўзбекистон учун жуда муҳимдир. Тошкентнинг Евроосиё Иттифоққа секин қўшилишининг сабаби Россия ва Қозоғистон компаниялари билан рақобатлаша олмайдиган маҳаллий компанияларнинг заифлигидир.
Қозоғистон ушбу истиқболдан узоқ вақтдан бери кутилган ноишлаб чиқариш саноати фойдасига диверфикация қилиш учун фойдаланиши мумкин.
Қирғизистон учун бу нуқтаи назар туб ўзгаришларни кутмайди, чунки Бишкек узоқ вақт давомида диверфикация нуқтаи назаридан ривожланиб келган. Агар минтақа мамлакатлари бу нуқтаи назарга пайравлик қилсалар, энг кўп имтиёзни Қирғизистон касб этади.
Тожикистон учун бу мамлакат ичида профессионал ишчи кучини сақлаб қолиш имкониятини англатади.Барча мамлакатлар ушбу доирада ўзларининг ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришлари мумкин.
Бу қараш амалда Қозоғистон энг яхши таёргарлик кўрган шок-терапиясидир. Чунки бундан олдин бундай амалларни тажриба қилган. Ҳолбуки Ўзбекистон ва Тожикистон камроқ тайёргаликка эгадир.
Ушбу мамлакатлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи шароитида тайёр бўлмаган мамлакатлар ҳисобланади.