Намойишчилар Бишкек шаҳрига янги мэр тайинлашди (видео)
(last modified Wed, 07 Oct 2020 06:57:57 GMT )
октябр 07, 2020 11:57 Asia/Tashkent

Бишкек мэрияси биносига бостириб кирган намойишчилар «Республика» партиясидан Қирғизистон парламенти депутатлигига номзод Жўшбек Коеналиевни шаҳар мэри деб эълон қилди.

Янги мэрнинг қабулига аллақачон навбат юзага келган. Аммо шаҳарнинг расмий раҳбари Азиз Суракматов истеъфо ҳақида ариза ёзганича йўқ. У ҳозир айнан қаерда эканлиги номаълум. «АКИpress» маълумотларига кўра, Суракматов ҳозирда масофадан туриб ишламоқда.

Коеналиев ушбу лавозимга Қирғизистон халқи томонидан илгари сурилганини маълум қилган. Аммо айни пайтда амалда бўлган ҳукумат уни ўз номзоди билан алмаштиришга уринишини қўшимча қилган.

Аввалроқ Қирғизистон президенти мамлакатда ҳукуматни ноқонуний эгаллашга уриниш содир бўлганини маълум қилган эди. Бишкекда намойишчилар парламент ва мэрияни эгаллади, собиқ президент Атамбаевни қамоқдан озод қилди.