октябр 10, 2020 11:18 Asia/Tashkent

АҚШда 7 октябрь куни кечқурун вице-президент лавозимига номзодларнинг мунозаралари бўлиб ўтди, деб ёзади Meduza. Калифорниядан сенатор Камала Ҳаррис Демократлар партиясидан вакил бўлган бўлса, Республикачилар партиясидан амалдаги вице-президент Майк Пенс вакил бўлиб қатнашди. Аммо кутилмаганда мунозараларга учинчи иштирокчи — пашша аралашди. Ҳашарот Пенс АҚШдаги ирқий ажратимчилик масаласи бўйича нутқ сўзлаётганида икки дақиқадан ортиқ вақт давомида унинг бошида ўтирди.

Ёрлиқ