Хуррамободнинг дунёдаги ягона қадимий тош кўприги (видео)
(last modified Sun, 11 Oct 2020 06:39:16 GMT )
октябр 11, 2020 11:39 Asia/Tashkent

Луристон вилояти маркази Хуррамободнинг тош кўприги (Шопурий кўприги) бутунлай тошдан қурилган дунёдаги ягона қадимий кўприк саналади. Эрон Пресс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, ушбу тарихий кўприк Сосонийлар давридаги Шопур биринчи подшолиги вақтида узунлиги 300 метрдан ортиқ ва баландлиги 10 метр 75 сантиметр бўлган ва энг катта тош кўприклардан бири бўлган.

Хуррамободдаги улкан ва бузилган ажойиб тош кўприги Эрон миллий ёдгорликлари рўйхатига киритилган. 

Сосонийлар даврининг меъморий дурдоналаридан бири бўлган бузилган тош кўприги ёки Шопурий кўприги Хуррамобод шаҳрининг жанубидаги Фалак-Афлок тарихий қалъасининг жанубий томонида жойлашган ва сув тошқинлари ҳамда бошқа табиий ҳодисалар туфайли ушбу тарихий кўприкнинг бир нечта қисми қолган.   

Шопурий кўприги, ғиштли кўприк, Пул духтар, Кашкон ва Говмешон кўприклари Луристон вилоятининг тарихий ёдгорликларидан бири бўлиб, ноёб меъморчилик санъат асари саналади. 

Турли хил тарихий-сайёҳлик имкониятларига эга бўлган Луристон вилояти Эроннинг ғарбий қисмида жойлашган муҳим сайёҳлик манбаридан бири саналади.