Эрон дунёдаги керамика саноатининг марказидир
-
Эрон дунёдаги керамика саноатининг марказидир
Эрон Маданият ва исломий йўл кўрсатиш вазирлигининг санъат ишлари бўйича раиси ўринбосар Эроннинг икки йиллик керамика саноатининг ёпилиши маросимида йўллаган табригида Эрон қадим замонлардан то бугунги кунгача дунёда керамика саноатининг қутби бўлиб келган деб эслатди.
Эрон Маданият ва исломий йўл кўрсатиш вазирлигининг санъат ишлари бўйича раиси ўринбосари Нодира Ризоий, 12-Миллий керамика саноати икки йиллик йиғилишининг ёпилиши маросими арафасида, сопол ва керамика бир томондан кундалик ҳаётнинг энг муҳим қуроли бўлса, иккинчи томондан Эрон халқининг бадиий ифодаси бўлганлиги таъкидлаб, бу ҳунар Эронда ҳеч қачон тўхтамаган ва доимо янгиланиб келган бу тенденция доимо олдинга силжиган деб айтди.
Эрон керамикасининг жаҳондаги мавқеи яхшиланганига тўхталиб ўтган хоним Ризоий бугунги кунда Эрон керамика санъаткорлари дунёдаги саноатининг асосий қутбларидан бири ҳисобланади деб қўшимча қилди.
Ҳар икки йилда бўлиб ўтадиган керамика мавзусидаги конференцияси сўнгги бир даврларда керамика саноатининг ривожланишига муҳим оқим яратди ва чексиз ҳаракат ва керамика соҳасидаги бадиий чегараларнинг кенгайиши билан бу саноат соҳасида замонавий кўринишни очиб берди деб келтирилган Нодира Ризоий сўзларининг бошқа қисмида.
2025-йил 3- январ жума куни Теҳрон шаҳрида 12 -миллий Эрон керамика бўйича икки йиллик конференцияси бошанганди.