Қозоғистонда Эроннинг турли хил тошлар ва керамика таъминоти маркази очилди
Қозоғистоннинг Актау портида илк марта Эроннинг керамика ва тошлар таъминот маркази очилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, "Ceramic Boom" номли ушбу марказ 300 метрдан ортиқ масоҳатда 150 дан ортиқ турдаги Эроннинг тош ва керамика буюмлари ҳамда бошқа қурилиши материалларини намойиш этилган ҳолда Эроннинг хусусий сектори томонидан ишга туширилди.
Хабарга биноан, мазкур марказни очилиши маросимида, Қозоғистоннинг Актау портидаги Эрон ислом жумҳурияти бош консули Ҳабибуллоҳ Малакутийфар минтақа ва Эроннинг бир қатор ишбилармонлари ва иқтисодий фаоллтри билан бирга қатнашди.
Эрон Бош консули ушбу марказни очилиши Қозоғистоннинг йирик бозорида бошқа мамлакатлар билан рақобат қиладиган эронлик ишлаб чиқарувчилари учун катта бир имконият ва фурсат деб атади.
Актау порти Қозоғистоннинг Эронга яқин бўлган ва бу мамлакатнинг энг йирик порти сифатида Эрон товарларини Марказий Осиёга экспорт қилишнинг дарвозаси сифатида танилган ва савдо алоқаларига катта аҳамиятга эга ҳисобланади.