октябр 15, 2020 16:20 Asia/Tashkent
  • Трамп АҚШ ҳарбийларини чиқариш ва дунё жандарми ролини бажариш охирга етганини таъкидлади

Президент Дональд Трамп ҳар доим Америка қўшинларини дунёнинг турли минтақалари, айниқса Ғарбий Осиёдан қайтаришни таъкидлаб келган ва бу эса Трампнинг 2016 йилги президентлик сайловолди рақобатларида асосий мавзўларидан бир бўлган.

Америка президенти Дональд Трамп 

Эндиликда, ҳам у пенсилванияда ўтказилган сайловолди учрашувида Биз Ғарбий Осиёда ва дунёнинг бошқа айрим мамлакатларида полиция каби амал қилардик, аммо бу даврлар ўтиб кетди ва бугун ҳар бир мамлакат ўз масъулиятларини билиш керак,-деб таъкидлади. 

Трамп ўзининг тарғиботларида мамлакатнинг турли минтақаларидан қўшинларини чиқариш ҳақида сўз юритмоқдаким, бу мамлакатнинг ҳарбийлари бошқа мамлакатларда, айниқса Ғарбий Осиёда кўп йиллар давомида ҳузур топиши билан мамлакатларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини бузиб келмоқда. 

Қувайтга қарши Ироқнинг амалга оширган урушида Америка бошчилигида коалиция кучларининг ҳузур топиши Американинг "ўзини жандарм" деб билиш сиёсати қолибида Ғарбий Осиё мамлакатларида Америка ҳарбийларининг ошкора тарзда ҳузур топишининг бошланиши эди. Бу сиёсат кейинги йилларда минтақада бўҳронларнинг шиддат олиши билан кенг тус олди.

11 сентябр кунидаги ҳужумлар

11 сентябр кунидаги ҳужумлар Ғарбий Осиёда Американинг жиддий ва кенг кўламда ҳузур топишига имконият яратди. Шу билан бирга Буш доктринаси номи билан танилган "терроризмга қарши уруш" доктринаси Жорж Буш томонидан киритилди ва АҚШ Конгресси президентга 11 сентябр ҳужумлари асосчилари, тарафдорлари ва ташкилотчиларига қарши уруш олиб боришга ваколат берди. Бундай шароит вужудга келиши билан терроризмга қарши кураш олиб бориш баҳонасида АҚШ ҳарбий кучлари минтақада, хусусан Ироқ ва Афғонистонда кенг кўламда ҳузур топишди. Бироқ, бу аскарларнинг борлиги нафақат тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга ёрдам бермади, бу аскарларнинг жиноятларини фош этиш ва уларнинг салбий ҳаракатлари инқироз доирасини янада оширди. Бироқ, АҚШ ҳарбийлари сўнгги йилларда Сурия, Яман, Сомали ва Ливия каби мамлакатларда инқирозга учраганлиги сабабли нафақат минтақада қолди, балки ўз таркибини ушбу мамлакатларда кегайтирди.  

Американинг Ироқдаги ҳарбий базаси 

АҚШ ҳарбийларининг ҳузур топиши урушаётган мамлакатларни Американинг аралашуви ва ҳузур топиши учун катта товон тўлашга олиб келди. Шунинг учун ушбу мамлакатларда вайронгарчилик ва урушларнинг масъулияти Америка сиёсатининг зиммасига эди. 

Ҳолбуки, бу урушлар Америка учун бирон-бир мувафаққият келтирмади. Дунё жандарми ормонларида бўлган америкалик расмийлар нафақат Ғарбий Осиё мамлакатларида уруш ва вайронагарчиликни келтириб чиқаришди, балки Америка жамиятини оғир аҳволга солиб қуйишди. Нашр этилган маълумотларга кўра, Американинг Ироқ, Афғонистон, Сурия ва Покистонда сарфлаган умумий маблағи 2001 йилдан бошлаб 6,4 триллион долларни ташкил этади. Аммо Американинг 2020 йилги бюджети 4,7 триллион эди. Бу шуни англатадики, Америка Ғарбий Осиё мамлакатларидаги урушларда ҳамда минтақада ўз ҳарбийларининг ҳузур топишига 1,4 баравар кўпроқ харажот қилган.  

Бундай сиёсатларнинг натижаси ҳатто америкаликлар учун ҳам жуда даҳшатли тасир етказди. Шу сабабли сўнгги йилларда АҚШ-да тартибсизликлар, қашшоқлик, очлик, ишсизлик, эскирган инфратузилма ва ирқий низоларнинг кучайиши бу сиёсатни давом эттиришнинг катта харажатлари туфайли янада кучайган. Бу ҳолат Трампни аввалгиларнинг Сурия, Ироқ, ва Сомали каби мамлакатларидан АҚШ қўшинларини олиб чиқишини эълон қилиш сиёсатини бир неча бор танқид қилишига олиб келди. Аммо амалда нафақат Трамп берган ваъдалар ижро этилмади, балки у Америка ҳарбийларининг хавфни сезишини янада кучайтирди. Чунончи, ўтган йили Форс кўрфазида вужудга келган бўҳронда ҳам америкалик ҳарбий кемаларни ушбу минтақага жўнатган эди.  

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Муҳаммад Ал-Маншовий бу масалада, ҳозирги кунда 200 минг нафар Американинг ҳарбийлари дунёнинг турли мамлакатларида юзлаб ҳарбий базаларида жойлаштирилган. Ҳолбуки, Трамп Америка қўшинларини ватанга қайтариш нияти борлигини бир неча бор таъкидлади. Аммо унинг қудрат бошига келишидан бери Ғарбий осиёда Америка қўшинларининг сони сезиларли даражада ошди. 

Америкада президентлик сайловлар шўтказилишига бир ой вақт қолган ва шундай назарга ташланадиким, Америка ҳарбийларини чиқариш ва дунё жандарми ролини тугатишни таъкидлаш Трамп томонидан таблиғотий манёвр ва фақатгина шиор бўлиши мумкин. Чунки ҳатто агар Америка президенти бундай сиёсатга шонсада, аммо ушбу мамлакатдаги ҳоким қудрат бу сиёсатни қабул қилмайди.   

Ёрлиқ