Лондонда карантинга қарши намойишлар бўлиб ўтди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i55349-Лондонда_карантинга_қарши_намойишлар_бўлиб_ўтди_(видео)
Коронавирус чекловларига қарши намойишчилар Лондоннинг марказида ижтимоий масофани риоя қилмасдан ва ниқоб киймасдан бир неча километр масофани босиб ўтишди. Улар Бош вазир қароргоғи яқинидаги тарихий Трафалгар майдонида митинг ўтказиб, норозилик шиорлар билан коронавирусга қарши ижтимоий чекловларни тўхтатишга чақирдилар.
(last modified 2020-10-18T07:42:06+00:00 )
октябр 18, 2020 12:02 Asia/Tashkent

Коронавирус чекловларига қарши намойишчилар Лондоннинг марказида ижтимоий масофани риоя қилмасдан ва ниқоб киймасдан бир неча километр масофани босиб ўтишди. Улар Бош вазир қароргоғи яқинидаги тарихий Трафалгар майдонида митинг ўтказиб, норозилик шиорлар билан коронавирусга қарши ижтимоий чекловларни тўхтатишга чақирдилар.

"Биз ниқоб кийишга мажбур бўлдик, аммо бу ҳақиқатан ҳам фойдали эканлигини исботловчи ҳақиқий илмий далиллар мавжуд эмас. Бундан ташқари мен янги умумий чекловларга қаршиман. Мен сайёҳлик соҳасида ишлайман" - дейди лондонлик намойишчи Аня . У "Мен ишлаяпман ва ушбу чекловлар амалга оширилганидан бўён саёҳатга бўлган талабни кескин камайтирди. Мен бу ерга ушбу масалада норозилигимни билбириш учун келдим"- деб қўшимча қилди.