Ғарбнинг Расули Акрам (с)-га нисбатан ҳақорати; собиқа, сабаб ва аксиламаллар
(last modified Sat, 31 Oct 2020 10:42:26 GMT )
октябр 31, 2020 15:42 Asia/Tashkent
  • Ғарбнинг Расули Акрам (с)-га нисбатан ҳақорати; собиқа, далил ва аксиламаллар
    Ғарбнинг Расули Акрам (с)-га нисбатан ҳақорати; собиқа, далил ва аксиламаллар

Ислом дини азиз Пйғамбари (с)-га нисбатан Франция президенти Эммануэл Макрон ва Франция нашриясининг ҳақорати бутун дунёда кенг аксиламал кўрсатишларига юзмаюз бўлди.

Франция нашрияси шарли Эбдо яна бир марта Расули Акрам(с)-га нисбатан ҳақорат қилди ва бу хатти-ҳаракатни эса Франция президенти Эммануэл Макрон қўллаб-қувватлади. Ғарбда ислом дини азиз Пайғамбари(с)-га нисбатан ҳақорат қилиш ҳолати биринчи марта эмас. 

Тахминан 30 йил олдин англиялик ёзувчи Салмон Рушдий исломга қарши "Шайтоний оятлар" китобини ёзган эди ва унда ислом Пайғамбари (с) ва ул ҳазрат саҳобаларининг шахсияти ҳақорат қилинган эди. 

Голландиялик кинорежиссёр ва журналист Теодор Веногог филмда исломни мусулмон аёллари зулмининг асосий сабаби сифатида эслатиб ўтди. 

2005 йилда биринчи марта Дания нашрияси ислом дини азиз Пайғамбари (с)-нинг ҳақоратли карикатурасини нашр этди. Бир йил ўтгач, голландиялик режиссёр яна бир бор Данияда нашр этилган тажовузкор карикатурани филмнинг асосий мавзўсига айлантирди. 

2015 йилда Франциянинг Шарли Эбдо нашрияси ислом дини азиз Пйғамбари(с) ва муслумонларнинг ҳис-туйғуларига нисбатан ҳақоратли хатти ҳаракатни амалга оширди. Франциялик бу нашрия Расули акрам (с)-га нисбатан ҳаворатли карикатураларни нашр этди. Эндиликда, яна бир марта Шарли Эбдо Пайғамбар(с)-ни таҳқирлади ва бу гал Франция президенти Эммануэл Макрон сўз эркинлиги баҳонаси билан ҳақоратли бу амални қўллаб-қувватлади. 

Макроннинг нуқтаи назаридаги сўз эркинлиги фақат исломга қарши қаратилган. Бундай хатти-ҳаракатларнинг асосий мақсади исломнинг кенгайишига қарши қаратилган. Франция жамиятининг 10 фоизини мусулмонлар ташкил этади ва бу мамлакатда исломни қабул қилиш ҳолатлари кенг кўламда кенгаймоқда. Франция нашриясининг бу хатти-ҳаркатлари ва Францияда мусулмонлардан қурқитиш мақсади билан Макроннинг қўллаб-қувватловчи баён этган изҳороти Ғарбда исломга мойиллик зоҳир этишнинг кенгайишига қарши курашишда заиф эканидан далолат беради. 

Францияликларнинг исломдан қурқитиш жараёни дунё миқёсида турли аксиламаллар билан дуч келди. Ислом дунёси фаоллари ижтимоий тармоқларда Франция маҳсулотларига нисбатан кенг қамровли кампанияни бошлаб юборишган ва Францияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга қарши санкция жорий этишни талаб этишмоқда. "Пайғамбаримиз биз учун нозик мавзў ва қизил чизиғимиздир", "Макрон Пайғамбар(с)ни ҳақорат қилди" ва "француз товарларини байкот қилинш" ҳаўтаклари аксарият исломий мамлакатларда оммалашиб кетди. 

Мусулмонларнинг аксарияти ва айрим гуруҳлари ҳатто Франция элчисини чиқариб юбориш ва париж билан муносабатларни тўхтатишни талаб этишмоқда. Ислом дунёси уламолари ҳам Франциянинг исломдан қурқитиш жараёнига қарши қатъий сайъ-ҳаракат олиб бориш зарурлигини таъкидлашмоқда. бу мавзў ўтган куни видеоконфренция шаклида ўтказилган исломий ваҳдат конфренциясида ҳам жиддий таъкидланди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари  чоршанба куни Франция ёшларига йўллаган паёмларида шундай дедилар: "президентингиздан сўранг, нега у Худонинг пайғамбарини  ҳақорат қилишни қўллаб -қувватлайди ва буни сўз эркинлиги деб билади? Буюк, порлоқ ва муқаддас шахсиятларга нисбатан ҳақорат қилиш бу сўз эркинлигини англатади-ми?  Бу ахмоқона иш уни президент  қилиб сайлаган миллат виждонини ҳақорат қилиш эмас -ми? "

Бу аксиламал шуни кўрсатадики, Расули Акрам (с) обрў-эътиборини қўллаб-қувватлаш исломий мамлакатларда ҳамжиҳатлик ва ваҳдатнинг асосий манбаси ва кеуч-қудратига айланган. Бироқ, ғарбликларнинг ислом дини ва Расули Акрам (с) -га қарши ахмақона ҳаракатлари ва баёнотларига қарши туриш ҳали ҳам кучли оператив чора кўришни талаб этади.

Ёрлиқ