Америка мудофаа вазирини истеъфога чиқариш Трамп давлатига яна бир зарбадир
(last modified Tue, 10 Nov 2020 11:08:41 GMT )
ноябр 10, 2020 16:08 Asia/Tashkent
  • Америка мудофаа вазири Марк Эспер
    Америка мудофаа вазири Марк Эспер

Дональд Трамп сиёсий арсага АҚШ-нинг расмий бошқарув тизилмаси ташқарисидан кириб келган президент сифатида ҳам ўзининг бошқарув жамоасига ғалати ва ғайритабиий равишда ёндошди. У 2017 йил 20 январдан бошлаб қудрат бошига келганидан бўён ўхзининг давлат етакчиларини истеъфога чиқаришда ҳам рекорд ўрнатди.

Дональд Трампнинг ушбу заминдаги охирги хатти-ҳаракати бу Америка мудофаа вазирини истеъфога чиқариши эди. Трамп душанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида Марк Эспернинг истеъфога чиққани ҳақида хабар берди ва терроризм билан қарши кураш олиб бориш миллий марказининг раҳбари Христофор Миллерни Америка мудофаа вазирлигининг раҳғбари сифатида тайинланганини эълон қилди. 

Америка президенти Дональд Трамп ва Мудофаа вазири Марк Эспер 

Эспер Пентагонни 14 ой бошқарганидан сўнг Трамп давлшшатининг истеъфога чиққан охирги расмийси сифатида ном олди. Бундан олдин Америка мудофаа вазирлигининг 3 нафар огоҳ расмийси Эспер истеъфога чиқиши ҳақида ўз аризасини тайёрланган ва тез орада ўз симматидан истеъфога чиқади,- деб эълон қилган эдилар. 

Эн Би Си Ньюз бир неча вақт олдин Эспер 3 ой олдин Трамп билан ихтилофга эга бўлгани сабабли ўз вазифасидан кетишни мақсад қилган эди деб эълон қилди.  Аммо душанба куни қилган ўз сўҳбатида "лаганбардорлик " қилмадим,- деб иддао қилди. 

Охирги ойлар давомида Америкада ўтказилган президентлик сайловларидан сўнг ўз давлатининг бир қатор етакчи расмийларини истеъфога чиқариш учун Трампнинг қарори ҳақида миш-мишлар тарқалган эди ва ушбу рўйхатга кирганлардан бири марк Эспер эди. Трамп ва Спер ўртасидаги турли хил ҳолатлардаги ихтилофларнинг борлиги боис бу масала юз бериши эҳтимоли бор эди. Бу ихтилоф, айниқса ўтган бир неча ой давомида шу даражада мураккаблашиб қолдиким, Эсперни истеъфога чиқариш ҳеч кимни ҳам ҳайратга келтирмади. 

Трамп билан Эспернинг дастлабки ихтилофи 2020 йил январ ойида Бағдодда Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондони Қосим Сулаймонийни террор қилишдан кейин бошланди. Трамп генерал Сулаймоний Американинг тўртта элчихонасига ҳужум қилишни режалаштирган эди деб иддао қилганди, аммо Эспернинг фикрига кўра,  бундай таҳдид учун аниқ далел йўқ эди. Трамп ва Эспер ўртасида вужудга келган бошқа ихтилоф бу Ироқ ва Афғонистондан Америка кучларини чиқариш учун берган ваъдасини амалга ошири мақсадида Трампнинг сайъ-ҳаракати ва Нато харажотларини таъминлашда кўпроқ иштирок этиш ва Германия ҳарбий  бюджетини ошриши заминида Трампнинг истак-хоҳишига Берлиннинг аҳамият қаратмаганига аксиламал кўрсатиш учун Германиядан 12500 америкалик кучларни чиқариш учун қабул қилган қароридан келиб чиқди.

Эспер ўз изҳоротларида ўз норозилигини ушбу масалада яширмади ва унинг мухолифат қилиши  шу даражага етдиким, Трампда уни истеъфога чиқариши истаги пайдо бўлди. Эспер ва Трамп ўртасидаги кескинлик шундай бир вақтда ўз авжига чиқдиким, Эспер ошкора тарзда Жорж Флойд қатл этилгани учун эътирозга чиққан намойишчиларни бостириш учун Вашингтон хиёбонлари ва бошқа шаҳарларнинг кўча-хиёбонларига армия кучларини жойлаштириш учун Трампнинг дастурига мухолифат қилди. Шунингдек, Эспер АҚШ фуқаролар урушидаги конфедерация қомондонлари номларини АҚШ-нинг ҳарбий базаларидан олиб ташлашга ҳаракат қилди бу эса Трампнинг ўта миллатчилик ёндошувини эътиборга олган ҳолда, Трампнинг норози бўлиши сабабига айланди.

Яккаланиб ғазабланган Дональд Трамп 

Бундан ташқари Эсперни истеъфога чиқаришнинг асосий сабабини Трампнинг қудратталаб шахс эканида деб билиш керак. Ҳақиқатан ҳам Трамп ўзбошимча экани сабаб бошқаларнинг нуқтаи назарини эътиборга олишни хоҳламайди ва Америка давлати энг яхши шахслардан фойдаланиши керак баҳонаси билан ўз давлатининг расмийларини истеъфога чиқаришга ҳаракат қилди. Бироқ, ҳақиқат шундаки, Трамп нуқтаи назаридан энг яхши шахс ва расмийлар унинг сўзларига ва буйруқларига иккиланмасдан қўлоқ соладиган ва бажарадиган шахслар ҳисобланади. Ана шу масала Трампнинг кундан кунга ёлғиз қолиши сабабига айланди. 

Халқаро алоқалар бўйича эксперт Али Умидийнинг сўзларига кўра, Дональд Трамп АҚШ-да энг ёлғиз қолган шахсдир, чунки унинг яқин қрандошлари ҳам ундан узоқлашган.   

Америка мудофаа вазирини истеъфога чиқаришнинг бошқа сабаби Форс кўрфазида Трампнинг можарожўйлиги эҳтимоли бўлиши мумкин. Нью-Йорк Таймз интернет маркази бир мақоласида шундай ёзди: "Марк Эспернинг ўз лавозимидан кетиши оқибатида Америка мудофаа вазирлигининг айрим расмийлари душман мамлакатларига Трампнинг эҳтимолий ҳужуми, шу жумладан Эрон ва бошқа мамлакатларга ҳужум қилишидан хавотирланиш изҳор этишди. Албатта Вашингтон яхши биладиким, Эронга қарши ҳар қандай таҳдид ёки ҳужум Теҳроннинг қатъий жавоби билан юзмаюз бўладиким, минтақада Американинг манфаатлари ва кучларига катта зарар ва талафотлар етказади. "

Ёрлиқ