Филиппиндаги «Вамко» тайфуни оқибатлари (фотожамланма)
(last modified Sat, 14 Nov 2020 07:11:21 GMT )
ноябр 14, 2020 12:11 Asia/Tashkent
  • Филиппиндаги «Вамко» тайфуни оқибатлари  (фотожамланма)

Филлиппинда бўлиб ўтган «Вамко» тайфуни оқибатида 7 киши ҳаётдан кўз юмди, пойтахт Манилада сўнгги йиллардаги энг кучли тошқин юзага келди.

Қутқарувчи Ризал провинциясидаги қишлоқда болани кўтаргани акс этган фото.

Ризал провинциясидаги Сан-Матео фуқароси уйининг томида тургани муҳрланган кадр. 

 Ризал аҳолиси сув босган уйларидан эвакуация қилинмоқда.

 Кўприк устида максимал даражада зич тўхтаган машиналар.

 Қутқарувчилар болаларни Маниладан шарқда, Марикина шаҳридаги Провиденс қишлоғидаги сув босган кўчалардан олиб кетмоқда.

Расмийлар минглаб уйларни сув босганлиги сабаб зарур чоралар кўрди. Манилада парвозлар, жамоат транспорти, шунингдек, давлат идораларидаги ишлар тўхтатилган. 

Марикинада ит тўсиқ устига чиқиб олган. Ҳудуддаги тахминан 40 минг уй тўлиқ ёки қисман сув остида қолган. 

108 миллион аҳолининг тенг ярми истиқомат қиладиган Лусон оролида вафот этганлар орасида чўкиб ўлганлар ҳам бор. 

Манила ва унинг атрофидаги деярли уч миллион оила электрсиз қолган. 

Сан-Матеодаги қишлоқ аҳолиси ўзига тегишли нарсаларни йиғиштирмоқда. 

Марикинада эркак гуручни кўтариб олгани акс этган фото.

 Марикинада бола қутқарилгани муҳрланган кадр.

Қутқарувчилар Родригесда қолган аҳолини қутқаришга шошилмоқда.