Американинг президентлик сайловида сиёсий циркни тўхтатиш ҳақидаги талаблар
(last modified Sat, 14 Nov 2020 11:40:56 GMT )
ноябр 14, 2020 16:40 Asia/Tashkent
  • Америка Вакиллар палатасининг раиси Ненси Пелоси
    Америка Вакиллар палатасининг раиси Ненси Пелоси

Жумҳурийчилар номзоди ва амалдаги президент Дональд Трамп томонидан Американинг президентлик сайловларининг жанжалларини давом эттириши, собиқаси бўлмаган ва янги иддаоларни илгари суриши ҳамда ушбу масала кўламинининг кундан кунга кенгайиши Америка учун ушбу жараённинг хатарли оқибатлари ҳақида жиддий огоҳлантиришлар вужудга келмоқда.

Америка Вакиллар палатасининг раиси Ненси Пелоси

Америка Вакиллар палатасининг раиси Ненси Пелоси коронавирус билан қарши курашиш учун янги ҳимоя пакети билан мухолифат қилиш, Америка президентлик сайловларида демократларнинг номзоди Жо Бойденнинг ғалаба қозонганини расмий равишда тан олиш ва мағлуб бўлишни эътироф этишда, жумҳурийчиларнинг "кечиктиришини" қаттиқ танқид қилди. 

Ненси Пелоси пайшанба куни Америка конгрессида ўтказилган матбуот анжуманида жумҳурийчилар Америка халқининг иродасига ҳурматсизлик қилаётганларидан афсўсланиш зоҳир этиш зимнида, уларга хитоб айлаб бундай циркни тўхтатинг ва Америка халқи учун муҳим ишларни амалга оширишни бошланг,-дея таъкидлади. 

Жумҳурийчиларнинг Сенатдаги кўпчилик етакчиси Мич Мак Конел

У жумҳурийчиларнинг айрим юқори лавозимли расмийлари, жумладан Сенатдаги кўпчилик етакчиси Мич Мак Конелнинг позициясини назарда тутган. Мак Коннел сешанба куни кечқурун Америка сенатида яна бир марта республикачиларнинг кўпчилик раси этиб сайланганидан кейин президентлик сайловларида фирибгарлик юз бергани ҳақида Дональд Трампнинг иддаоси ва сайъ-ҳаракатини қўллаб-қувватлади. 

Трамп пайшанба куни кечқурун ўзининг Твиттер саҳифасида ушбу мамлакатда ўтказилган президентлик сайловларида юз берган фирибгарликлар ҳақида овозларни санаб чиқиш системаси унинг 2 миллион 700  минг овозини йўқ қилган деб иддао қилди. Ҳақиқатан ҳам Дональд Трамп ўзининг сайловларда жанжал келтириб чиқаришида фақатгина бир ўзи эмас, балки унинг сайъ-ҳаракатлари айрим жумҳурийчилар томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.  

Бироқ, бу сиёсий бўҳроннинг давом этиши Дональд Трампнинг президентлик даврида Американинг обрў-эътибори ва мавқеи тушиб кетиши  янада шиддат олиши сабабига айланган. 

Кўпгина мамлакатлар ҳар доим демократия ва эркинликнинг бошида эканини иддао қилиб келаётган Қўшма Штатлар эндиликда шундай вазъиятга тушиб қолганким, ҳозирги президенти сайлов тизимида коррупциянинг кенгайиши ҳамда сайловларда кенг тарқалган фирибгарликни ошкор этиб, натижада бутун системасини савол остига қуймоқда. Шубҳасиз, бу масала АҚШ-нинг жаҳон миқёсидаги қудрат обрўсининг қулашга олиб келди ва шу билан бирга унинг сиёсий ва ахлоқий таназзулидан далолат беради. 

Бунга қўшимча Дональд Трампнинг муаммо ва бўҳрон яратиши Америка сайлов тизимига нисбатан Америка халқининг ишончига зарба етказмоқда. Сайлов расмийларининг фаолияти, сайлов қонуни ва сайловнинг тўғри ўтиши ҳақида Америка жамиятида иккига бўлиниш вужудга келганини эътиборга олиб, Америка халқи ўз мамлакатларининг сайлов ўтказиш системасига бошқа ишонишмайди. 

Америка президенти Дональд Трамп 

Хавотирга соладиган нарса, америкаликларнинг ярмидан камроғи Бойден Қўшма Штатларнинг кейинги президенти бўлиб қолса, ҳокимитяни тинч йўл билан топширишини тахмин қилмоқда. 

Америка Конгрессига боғлиқ Хил вебсайти яқин орада президентлиги ўз охирига етадиган амалдаги президент Дональд Трампнинг амалга оширадиган сайъ-ҳаракати ҳақида Трамп Оқ Уйни тарк этишни рад этиши билан "халқаро сиёсий инқироз" -ни яратиши, Қўшма Штатларни "сиёсий нотинчлик"-ка дучор этиши ва охир-оқибат яратиши ҳамда ҳокимиятни Жо Бойденга бериш жараёнида муаммо яратиши мумкинлигига ишора этди.  

Бошқа томондан ҳозирги ноаниқлик ҳолати ва Трампнинг Бойденга ҳокимиятни беришни бошлашдан бош тортишдаги ноанъанавий хатти-ҳаракати ва ҳатто Бойденга кунлик радведка ҳисоботларини етказишни блокировка қилиш Трампни ҳатто айрим жумҳурийчилар ҳам кўп танқид қилишлари сабабига айланган. 

Трамп тарафдорларининг эътирозлари 

Дунё мамлакатлари ҳам Американинг бўлажак президенти ҳақида бош қотирмоқдалар. Масалан, кўплаб Европа давлатлари ва Хитой Бойденни ғалаба билан табриклаган бўлса, Россия овозларнинг якуний ҳисобланиши ва АҚШ президентлиги сайловлари якуний натижалари эълон қилинишини кутишини эълон қилди. 

Бу вазъият Америка ичкарисида хавотирланишни келтириб чиқармоқда. 

Собиқ Мудофаа вазири Чак Хегел, марказий разведка бошқармасининг собиқ бош директори Майк Хайден ва Миллий хавфсизлик агентлигини ўзига қамраб олган 161 кишилик миллий хавфсизлик ходимларидан иборат гуруҳ; АҚШ-нинг БМТ-даги собиқ элчилари истеъфодаги генерал Уэсли Коарк ва саманта Пауер ёзган ўз мактубларида Трамп маъмуриятининг сайланган президент сифатида Жо Бойденни таништиришни кечиктириш "АҚШ миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид" тўғдириши ҳақида огоҳлантиришди.  

Бироқ, Трамп нафақат сайлов натижаларини қабул қилишдан бош тортади, балки тарафдорларини сайлов натижаларига қарши норозилик намойиши ва иддао қилинган фирибгарликни судга тортиш учун кўчаларга чиқишга сафарбар этмоқда. Шу билан бирга, Трамп Бойденнинг ғалабасини қандайдир тарзда тан оладиган ҳар қандай чораларни кўришдан бош тортмоқда ва натижада ҳокимиятни топшириш жараёни тўхтаб қолган.