Индонезия жанубидаги Левотоло вулқони фаоллашди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i56199-Индонезия_жанубидаги_Левотоло_вулқони_фаоллашди_(видео)
Кеча Индонезия жанубидаги Левотоло вулқони отила бошлади. Бунгача вулқон 8 йил нофаол бўлган. Бу вулқон фаоллаши сабабли минтақанинг 2 мингу 700 нафар аҳолиси ушбу минтақани тарк этишга мажбур бўлишди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 30, 2020 14:11 Asia/Tashkent

Кеча Индонезия жанубидаги Левотоло вулқони отила бошлади. Бунгача вулқон 8 йил нофаол бўлган. Бу вулқон фаоллаши сабабли минтақанинг 2 мингу 700 нафар аҳолиси ушбу минтақани тарк этишга мажбур бўлишди.

Ломблен оролида жойлашган вулқон тахминан 5 километр баландликка кул ва тутун отган.

Индонезия вулқоншунослик маркази маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ ҳар эҳтимолга қарши, маҳаллий аэропорт ва орол устидаги ҳаво ҳудуди ёпиб қўйилган. Шунингдек, баландлиги 1,5 кмга етадиган вулқон тоғдан 2 км радиусдаги аҳоли эвакуация қилинган.