Индонезияда Эрон роботли жарроҳлик тизимининг янги авлоди ўрнатилди
-
Индонезияда Эрон роботли жарроҳлик тизимининг янги авлоди ўрнатилди
Эроннинг "Сино" масофавий роботли жарроҳлик тизимининг уччини ва тўртинчи намуналари Индонезиянинг Мадан ва Макассар шаҳарларида ўқув босқичига кирди.
Индонезиялик жарроҳлик Эроннинг " Сино" масофавий роботли жарроҳлик тизимнинг иш фаолияти қониқарли сифатида баҳолади ва бу Эрон тизимидан кўпроқ фойдаланишни изламоқда.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, яқинда Индонезиянинг Мадан ва Макассар шаҳарларида Эроннинг " Сино" масофавий роботли жарроҳлик тизимнинг уччинчи ва тўртинчи намуналари ўқув босқичга кирди. Шу нуқтаи назардан, Бандунг ва Жакарта шаҳарларида, Сино роботи билан жарроҳлик амалиётни ўтказган аввалги 112 нафар жароҳдан ташқари, Мадан ва Макассар шаҳарларида ҳам 100 нафар янги жарроҳ "Сино"га қўшилди ва малакат ошириш курсларидан ўтиш учун рўйхатдан ўтди.
Эроннинг " Сино" масофавий робот-жарроҳлик тизимнинг эътиборига молик ютуқлари қаторида Индонезия томонидан унинг иккита қурилмаси харид қилингани ва икки давлат президентлари иштирокида 500 километр масофага масофавий роботлаштирилган жарроҳликнинг биринчи намойиши бўлди. Индонезия Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқинда иккита янги қурилмани буюртма берди.