Хоф-Ҳирот темир йўли очилиши Эрон ва Афғонистон ҳамкорликларининг олий намунасидир
(last modified Thu, 10 Dec 2020 10:34:19 GMT )
декабр 10, 2020 15:34 Asia/Tashkent
  • Хоф-Ҳирот темир йўли
    Хоф-Ҳирот темир йўли

Хуросони Разавий вилоятидаги Хоф -Афғонистон ғарбий қисмида жойлашган Ҳирот темир йўлининг бир қисми Эрон ва Афғонистон президентларининг видеотасвир шаклида фойдаланишга топширилди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани бугун пайшанба куни икки мамлакат темир йўлинин бир-бирига боғлайдиган Хоф -Ҳирот темир йўлнинг очилиш маросимида Эрон ва Афғонистон давлати ва икки халқ ўртасидаги ҳамкорликларини мустаҳкамлаш йўлида қуйилган муҳим қадам деб билишди.  

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришда Хоф-Ҳирот темир йўлининг бир қисми фойдаланишга топширилишининг аҳамиятини шарҳ-изоҳ бериш зимнида, бугун Эрон ва Афғонистоннинг буюк халқлари ўртасидаги алоқаларидаги тарихий кунлардан бьири сифатида эсда қолади,-деб такидлади. 

Хоф -Ҳирот темир йўли очилиши маросими 

Бу темир йўлни фойдаланишга топиширишдан  Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий мақсади бу қўшни мамлакатлар билан ўз ҳамкорликларини кенгайтиришдан иборат ва Эрон ва Афғонистон ўртасидаги алоқалар ҳар куни мустаҳкамланиб бораётган минтақадаги қўшничилик ҳусни ниятнинг яққол намунасидир. 

Хоф-Ҳирот темир йўлни фойдаланишга топшириш Афғонистоннинг ривожланиши ва барқарорлигига кўмак беришига қўшимча, бу темир йўл минтақанинг транзит бўйича муҳим каридорларидан бири сифатида  катта рол уйнайди. 

Бу темир йўл лойиҳаси иқтисодий ривожланиш соҳасида ҳам Афғонистоннинг ички ниёзларини таминлайди ва муҳим бозорлар ҳатто Европа бозорларига чиқиш мақсадида ушбу мамлакат учун муҳим боғланиш воситаси бўлиши мумкин. 

Эрон ва афғонистон президентлари иштирокида Хоф-Ҳирот темир йўл очилиш маросими 

Эрон шаҳар қуриш ва темир йўл вазири Муҳаммад Исломий бу ҳақда Хоф-Ҳирот темир йўли Афғонистонда инфратизилмаларни ривожлантириш катта имконият тўғдириши мумкин. Чунки бу лойиҳа Афғонистон халқи учун бу мамлакатнинг кон-маъданларидан фойдаланишга катта имкон яратади,-деб айтди. 

Хоф-Ҳирот темир йўли бир йилда бир миллион мусофирни ва 6 миллион тонна тавар ташиш қобилиятига эга. Эрон ва Афғонистон президентлари иштирокида бугун пайшанба куни фойдаланишга топширилган 140 километр узунликка эга бу темир йўл линияси  2 минг 800 миллиард доллар инвестиция киритиш билан 2 йил олдин ишчи дастурга киритилди. 

Эрон ва Афғонистонни ўзаро боғлайдиган ва "бир маданият ва бир тарихга эга иккита халқни боғловчи йўл" шиори остида фойдаланишга топширилган бу темир йўл Афғонистон билан энг юқори даражада алоқаларни йўлга қуйиш учун Эроннинг аҳамият қаратишидан далолат беради. 

Хоф-Ҳирот темир йўли очилиши маросими 

Эрон ташқи ишлар ваўзирлигининг матбуот котиби Сайид Хатибзоданинг айтишича,  Теҳрон учун Кобул алоқаларни ўрнатиш учун муҳим масала бўлиб келган ва масала Хоф-Ҳирот темир йўлининг бир қисмини фойдаланишга топшириш билан намоён бўлди. 

Кенг ривожланиб бораётган Эрон ва Афғонистон ўртасидаги стратегик ҳужжатларнинг имзоланиши учун кенг кўламда маслаҳатлашувлар олиб бориш иккита қўшни мамлакат алаоқаларининг аҳамиятини кўрсатади ва Афғонистоннинг ривожланиши, барқарорлиги ва тинчлиги Эрон учун катта аҳамиятни касб этади.