Биржанднинг Боқирон тоғлари бағрида жойлашган Дезг туристик қишлоғи (видео)
Биржанд-Эрон Пресс: Дезг туристик қишлоғи Эроннинг шарқида жойлашган Жанубий Хуросон вилоятининг пойтахти Биржанд шаҳридан 5 километр жанубида Боқирон тоғлари бағрида жойлашган бўлиб, куз фаслида рангларнинг камалаги ҳисобланади.
Эрон Пресс агентлигининг хабар беришича, Дезг сайёҳлик қишлоғида турли хил дарахтларнинг мавжудлиги ва тоғ бағридаги беғубор табиат Дезг қишлоғини Биржанд шаҳрининг келинчаги сифатида тан олишлари сабабига айланган. Шундай қилиб, сайёҳлар Боқирон тоғининг ён бағирлари бўйлаб тоза об-ҳаводан нафас олиб, 3 километр юришлари билан бу ҳудудга етиб боришлари мумкин. Дезг туристик қишлоғининг меҳмондўст аҳолиси қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади ва бу қишлоқда 24 оила истиқомат қилади.