Коронавирус чекловлари арафасида минглаб лондонликлар пойтахтни тарк этишди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i56601-Коронавирус_чекловлари_арафасида_минглаб_лондонликлар_пойтахтни_тарк_этишди_(видео)
Минглаб лондонликлар шанба куни Буюк Британия пойхтахтига қаттиқ коронавирус чекловлари блшланишидан олдин шаҳарни тарк этишди.
(last modified 2020-12-20T09:16:46+00:00 )
декабр 20, 2020 13:52 Asia/Tashkent

Минглаб лондонликлар шанба куни Буюк Британия пойхтахтига қаттиқ коронавирус чекловлари блшланишидан олдин шаҳарни тарк этишди.

Лондон вокзалидаги оломон 

Буюк Британиянинг бош вазири Борис Жонсон шанба куни кечқурун коронавируснинг янги тури ва бу вируснинг тезроқ тарқалиши эълон қилди ва якшанба кунидан бошлаб Лондон ва мамлакатнинг жануб-шарқида коронавирус эпидемияси кучайиши сабабли карантин ҳолатида ва 4 огоҳлантириш даражасида бўлишини эълон қилди. 

Жонсоннинг сўзларидан олдин коронавирус огоҳлантириши 3 даражада эди. 4 даражали огоҳлантиришда одамлар уйларида қолиш таъкидлангани ва кераксиз дўкорнларнинг ёпилиши ҳақида огоҳлантиради.

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Жонсоннинг қилган изҳороти ва коронавирус чекловларини эълон қилиши минглаб лондонликлар карантин чекловларидан қочиш мақсадида Буюк Британия пойтахтидан қочишга ундади.