Коронавирус давридаги Ялдо кечаси
Эронликлар қадим-қадимдан бери ўтказиб келаётган гўзал байрамлардан бири бу Ялдо туни бўлиб, у кузнинг сўнгги кечаси ва шимолий ярим шарда йилнинг энг қоронғу ва энг узун тунига тўғри келади.
Ушбу кечада амалга оширилган турли хил маросимлар ва урф-одатлар азалий анъана бўлиб, ҳанузгача эронликлар орасида алоҳида ўрин тутади. Бу кеча кузнинг сўнгги кечаси ва ушбу анъанавий байрамни нишонлаш вақтидир.
Ялдо кечаси ёки Чилла кечаси Эроннинг энг қадимий байрамларидан биридир. Ялдо сўзи сурёний тилида туғилиш маъносидаги сўздан олинган. Ушбу сўзнинг номи Ялдо кечаси ва қишнинг биринчи кунида қуёш чиққандан кейин кечанинг давомийлиги аста-секин қисқарганлиги ва кунларнинг давомийлиги узоқроқ бўлганлиги билан боғлиқ бўлиб, маълум маънода ер қайта тикланади. Бу кечанинг Чилла кечаси деб аталишига сабаб, қишнинг биринчи қирқ куни "Буюк Чилла” ва ундан кейинги йигирма куни "Кичик Чилла" деб номланади. Илгари, қишки совуқнинг энг юқори нуқтаси Катта Чиллада руй беришига ишонишган.
Ялдонинг тарихи жуда узоқ вақтларга тўғри келади, аммо айнан қачонга тегишли эканлиги аниқ эмас. Кўплаб археологлар Ялдонинг тарихи бундан етти минг йил олдинги даврларга бориб тақалишини тахмин қилишган. Аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, Ялдо кечаси деб номланувчи нарса милоддан аввалги 500 -йил ва унинг Доро 1 даврида қадимги форсларнинг расмий тақвимига киритилган санаси билан боғлиқ. Ялдо кечаси кўплаб тарихий китобларда тилга олинган. Буюк эронлик олим ва тақвимшунос "Абу Райҳон Беруний" Ялдо кечасини Милоди Акбар деб эслайди ва уни қуёшнинг туғилиши деб номлайди.

Ялдо кечаси ҳали ҳам эронликлар орасида алоҳида ўрин тутади. Бу кеча Эрон халқи ушбу узоқ тунни қариндошлари ва оила аъзолари даврасида жуда қувноқ ӯтказишади. Улар “Шоҳнома” ӯқиш, Ҳофиз девони билан фол очиш, достон ва эртаклар айтиш билан тунни тонгга улашади.
Ялда кечасида Эрон халқи ота-боболарининг қадимий урф-одатлари бўйича дастурхон ёзиб, унга писта, бодом, ёнғоқ, шунингдек олма, анор ва тарвуз қӯйишарди . Ушбу кечада тарвуз ва анорни истеъмол қилиш рамзий маънога эга. Тарвуз ва анор ҳам қизил рангга эга бўлгани учун уни қуёшнинг тундаги вакили деб ўйлашарди. Тунги шодиёна қуёш чиққунга қадар давом этади.

Ушбу қадимий анъана бу йил коронавирус эпидемияси шароитида ўзига хос шаклда нишонланади. Бу йил, коронавирус касаллигининг тарқалиши сабабли, фуқароларга бир жойда йиғилмаслик ва жигарбандларини телефон орқали табриклаш тавсия қилинди.
Афсуски, кўрилган барча чоралар ва чекловларга қарамай, айрим мамлакатларнинг дори-дармон етказиб беришдаги саботажи туфайли, коронавирус ҳали ҳам Эронда кунига 200 тагача инсоннинг ёстиғини қуритмоқда.
Ушбу муаммо туфайли соғлиқни сақлаш соҳасининг мутахассислари жамиятга ҳар бир йиғилиш яқинларининг ўлиши хавфига тенг деган тушунчани бир неча бор етказишди. Мамлакат соғлиқни сақлаш мутасаддилари Ялдони виртуал тарзда ўтказиш бўйича яхши таклифлар беришди. Шу кеча мусобақалар режалаштирилган бўлиб, бобо ва бувиларга ўзларининг ибратли ҳикояларини аудио ва видео файл тарзида ёзиб, болалар ва набиралар учун киберҳудудда жойлаштириш малакаси .ӯргатилади.
Аввалги йилларда, Ялда кечаларида одамларга уяли телефонларини бир четга қўйиш ва оилавий йиғилишлардан завқланиш тавсия қилинган; Бу йил, аксинча, кулиш ва хурсанд бўлиш, яна нафас олиш учун бир-биридан узоқ бўлиш ва масофа сақлаш кераклиги тавсия қилинди. Энди уяли телефонлар анъанавий Ялдо туни маросимини ўтказиш учун кибер фазодан фойдаланишда видеоалоқа билан одамларга ёрдамга келди. Йилнинг энг узун тунини Ковид-19 шароитида нишонланг ва бир-бирингизни табрикланг.

Шундай қилиб, айтиш керакки, бу йил Эрон халқи Ковид-19 шароитида Ялдони нишонламоқчи. Бир неча йил ўтгач, улар 2020 йил ялдосини эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда ноананавий услубда ӯтказганликларини ва бу услуб коронавируснинг мамлакатни тезроқ тарк этишига сабабчи бӯлганини хотирлаб юришади.
Буюк форс шоири Саъдий Шерозий айтганидек:
Ҳануз бо ҳама дардам умеди дармон аст,
Ки охире бувад охир шабони ялдоро.
Таржимаси: Шунчалик дардим кӯп, аммо дармон умидидаман, Зеро, ялдо туни ҳам охир-оқибат тонгга уланади.
.