декабр 21, 2023 17:06 Asia/Tashkent
  • Бугун кечаси Эрон, Марказий Осиё ва Кавказ давлатларида Ялдо -Чилла кечаси маросими ўтказилади
    Бугун кечаси Эрон, Марказий Осиё ва Кавказ давлатларида Ялдо -Чилла кечаси маросими ўтказилади

Қадимий Эрон ёки Катта Эронда қиш фаслининг биринчи кечаси йилнинг энг узун кечаси Ялдо кечаси ёки Чилла кечаси деб аталган.

Ялдо-Чилла кечаси маросими қадимий эронликлар /Катта Эрон халқлари/ энг қадимий маросимларидан биридир. Бу муҳим маросим қадим замонлардан эроний халқлар ўртасида бирдамлик. ҳамдардлик ва ўзаро муносабатлар рамзи бўлиб келган.

Катта Эрон халқларининг миллий ва қадимий маросимлари ҳамиша инсоният цивилизацияси , тарихи, тарақиёти ва эволюциясига ўзига хос ўринга эгадир.

Эроншунос олим ва мутахассислар эса тарих асосида эроний халқларнинг қадимий одатлари Ўра Осиёдан тортиб Европа қитъасигача бўгган кўплаб дунё халқларининг маросими, хулқ атвори эволюциясига сезиларли таъсир кўрсатган.

Ялдо кечаси

 

Эслатиб ўтамиз Ялдо кечаси ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш халқаро қўмитасининг 17-йиғилишда Эрон номодидй маданий меросинингнг 18 унсури сифатида рўйхатга олинди.

Бутун Эрон ҳамда , Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларидаги айрим оилалар ҳар йили куз фаслининг сўнги кунида Ялдо ё ўзи Чилла кечасини нишонлайдилар.

Эрон халқи Ядо кечасида катта оила  уйига /бобо ва буви уйи/ ташриф  буюриб бу кечани улуғлайди. Ҳофиз китобидан фол очиш, шоҳномахонлик ҳамда ширин хотираларни баҳам кўриш Ялдо кечасидаги  Эрон халқининг одатларидан ҳисобланади. Тарвуз, анор ва қуритилган мевалар ҳам Эрон халқининг  Ялдо кечки дастухонининг бир қисимдир.

Ёрлиқ