Ялдо /Чилла кечаси халқаро миқёсида Эрон ва Афғонистон номига рўйхатга олинди
Ялдо/ Чилла кечаи БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти-ЮНЕСКОда Афғонистон билан биргаликда Эроннинг 19-номоддий мероси сифатида рўйхатга олинди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Эрон ва Афғонистон ҳамкорлигида тайёрланган Шабе Ялдо ё ўзи Чилла кечаси кўплаб давлатлар вакилларининг эътирозлари ва қарашларига қарамай, ниҳоят ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукумтлаар қўмитасининг 17-йиғилишида рўйхатга олинишига муваффақ бўлди.
Айрим давлатлар масалан Бангладеш, Ўзбекистон, Швецария, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Словакия, Чехия вакиллари Афғонистондаги аҳвол ва хавф- хаталарни ҳисобга олган ҳолда бу номоддий меросни муҳофаза қилиш бўйича ўз хавотир ва фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Аммо Малайзия ва Ҳиндистон каби бошқа давлатлар бу ишни Эрон ва Афғонистон номига расмийлаштиришни қўллаб-қувватлаганини маълум қилишди.
Ялдо кечаси мисолида бу унсур қўйидагича таърифланади: Ялдо-қадимий байрам бўлиб, унда қуёш нури, ёруқлик ва ҳаётнинг иссиқлигининг ортиши нишнлайдиганглар эътибори остида бўлади.
Шимолий яримшарида қишқи кун тақвими Эрон тақвимида 11 деймоҳ ва милодий тақвим билан 22 -декабрьга тенг ва бу сана бу минтақада кунлар узайиши жараёнини бошланишига тўғри келади.
Куз фаслининг сўнгги кечасида оилаларинг катталари уйидаги Ялдо-Чилла кечаси дастурхони атрофида йиғилиб, Ялдо байрамини нишонлайдилар.